1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Шаънимни ҳар бир нарсада ислоҳ эт!

13:00 / 03.08.2021 5071 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога: «Васият қилган нарсамни эшитишдан сени нима тўсади? Ҳар тонг ва кечқурун:

يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِكَ أَسْتَغِيثُ فَأَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ وَلاَ تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ

«Йаа ҳаййу йаа қоййуму бика астағийсу фаслиҳ лий ша`ний куллаҳу ва лаа такилний илаа нафсий торфата ъайн», деб айт», дедилар.

Маъноси: Эй ҳай-тирик ва қаййум сифатига эга бўлган Зот, Сендан ёрдам сўрайман. Шаънимни ҳар бир нарсада ислоҳ эт ва кўз юмиб очгунчалик муддат ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма.

Ибн Сунний ривоятлари.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон сизлардан бирингиз кечаси тўшагидан туриб, сўнг унга қайтса, уни давоми...

1687 09:31 / 27.04.2025
.Аллоҳуммажъалний миналлазийна йастамиъунал қовла файаттабиъуна аҳсанаҳ, Эй Раббим, сўзларни эшитиб, уларнинг яхшисига эргашадиганлардан қил, дейилади. Имом Нававийнинг .АлАзкор, китобидан

4004 08:48 / 18.01.2019
Ҳар биримиз гуноҳларимизнинг ўчирилиши учун ҳар қандай оғир ишни қилишга ҳам тайёрмиз. Аммо бунинг жуда осон йўли бор экан. Ўша йўлни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

1117 04:46 / 18.09.2025
Аллоҳ таоло ҳеч нарсага, ҳеч кимга эҳтиёжи бўлмаган ҳолда, Ўз Пайғамбари ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтади, бас, бунга кўра, давоми...

2292 09:41 / 07.08.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021