1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимиз уламоларининг навбатдаги ташрифлари – Жиззах

10:21 / 13.08.2021 1796 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 13 август куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Жиззах вилоятига ташрифлари бошланади.

Ушбу сафар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар ишитирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишларни амалга ошириш мақсад қилинган.

Шунингдек, вилоят аҳлини юртимизда бўлаётган ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилиш билан бир қаторда, уларнинг дарду ташвишларига кўмаклашиш, фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва диний соҳага тегишли муаммоларини жойида ўрганиб, бартараф этиш ҳам кўзда тутилган.

Бугун уламолар қуйидаги масжидларга жума намозини адо этиш ва ҳудуд мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбат қилиш учун ташриф буюрадилар:

Шароф Рашидов туманидаги «Қўшчинор» масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков;

Шароф Рашидов туманидаги «Жиззахлик» масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим домла Иномов;

Шароф Рашидов туманидаги «Яккақайрағоч» масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов;

Жиззах шаҳридаги «Раваллиқ» масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Алижон домла Хайдаров;

Жиззах шаҳридаги «Қалия» масжидига Ўзбекистондаги Цивилизация маркази масъул ходими Аброр Мухтор Алий домла;

Жиззах шаҳридаги «Хўжа Нуриддин» масжидига Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов;

Шароф Рашидов туманидаги «Имомтепа» масжидига Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби Собиржон домла Рустамов;

Жиззах шаҳридаги «Имом Бухорий» масжидига Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бош имом-хатиби Эргашали домла Рустамов;

Жиззах шаҳридаги «Ўратепалик» масжидига Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани бош имом-хатиби Фазлиддин домла Аллаёров;

Шароф Рашидов туманидаги «Тоқчилик» масжидига Тошкент шаҳри «Сирож Солиҳ» масжиди имом-хатиби Ҳасан Қодиров;

Шароф Рашидов туманидаги «Қангли» масжидига Тошкент шаҳар «Доруссалом» масжиди имом хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдураҳимов;

Жиззах шаҳридаги «Сўлоқли» масжидига Тошкент шаҳар «Яккасарой» масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Ташанов;

Шароф Рашидов туманидаги «Нонисангил» масжидига Тошкент шаҳар «Исломота» масжиди имом хатиби Йўлдошали домла Каримов;

Жиззах шаҳридаги «Нижонлик» масжидига Тошкент шаҳар «Омина» масжиди имом хатиби Юсуф домла Муҳиддинов;

Шароф Рашидов туманидаги «Ҳазрати Билол» масжидига Тошкент шаҳар «Ал Ҳудайбия» масжиди имом хатиби Муродулла домла Хуназаров;

Жиззах шаҳридаги «Хожи Усмон» масжидига Тошкент шаҳар «Бурҳониддин Марғиноний» масжиди имом-хатиби Абдулҳамид Турсунов.

Қолаверса, ушбу мулоқот ва тадбирларда Президент маслаҳатчиси Шоазим Миноваров, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов ва бошқа мутасаддилар ҳам иштирок этиши режа қилинган.

Аллоҳ таоло вилоятимизга уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларида 20222023 ўқув йили бўйича қабул имтиҳонлари ижодий имтиҳон ва тест синови шаклида давоми...

2508 12:00 / 27.07.2022
Саудия Арабистонида умра мавсуми эрта бошланиши ҳақида хабар берилди. Бундан Қироллик кўриниши 2030rdquo лойиҳаси асосида умрачилар сонини ошириш мақсад давоми...

5341 05:49 / 05.09.2018
2019 йилда Канаданинг Альбертлар университетининг ботаника боғида Оға Хон номидаги мусулмонлар боғининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу шимолда жойлашган давоми...

2846 14:20 / 11.12.2018
Тадқиқот Жийлоний вақфиrdquo томонидан мамлакатнинг тўртта вилоятида, аёл ва эркаклар орасида олиб борилди, деб хабар беради IQNA. Ўрганишдан мақсад, оилаларда давоми...

2869 16:40 / 19.12.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021