1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Халқимиз октябрь ойидан умра зиёратига боришлари мумкин

18:00 / 13.08.2021 2450 pdf Ўқиш режими + -

Ниҳоят бир ярим йиллик танаффусдан сўнг ўзбекистонлик зиёратчилар расмий равишда умра ибодатини адо этишлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Муҳаммадназар домла Қаюмов бугунги жума маърузасида маълум қилган деб хабар беради, basmala tv телеграм канали.

Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра зиёратини ташкил этиш тадоригини бошлаган. Ҳозирда мутасадди ташкилотлар билан биргаликда барча шароитлар таҳлилий ўрганиб чиқилмоқда. Биринчи навбатда рўйхатлари сақланиб қолган, тўловни амалга ошириб, боролмай қолган юртдошларимиз аввалги навбатлари тўлиқ сақланган ҳолда боришлари маълум қилинган. Фақат асосий шарти, бу ҳақда муқаддам эълон қилинганидек, Саудия Арабистони ҳукумати томонидан шарт қилинган тўрт турдаги вакциналаридан бири билан тўлиқ эмланган бўлиши лозим, дейилади маърузада.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазири ўринбосари Абдулфаттоҳ ибн Сулаймон умра зиёрати учун тайёргарликлар тамомланганини маълум қилган.

10 августдан бошлаб эса хорижлик зиёратчиларга Умра зиёратини амалга оширишга рухсат берилган. Саудия Арабистони ҳукумати маълум қилишича, зиёратчилар коронавирусга қарши барча зарур чораларни кўрган ҳолда қабул қилинади. Зиёратга ташриф буюришни истаган мусулмонлар қиролликда тасдиқланган Pfizer, Moderna, Johnson & Johnson, AstraZeneca вакциналаридан бири билан тўлиқ эмланган бўлиши лозим.

Шунингдек, ҳукумат коронавирус билан боғлиқ чораларга риоя қилган ҳолда кунига 60 минг, ойига эса 2 миллион зиёратчи қабул қилинишини маълум қилган.

Манба: Basmala TV 

Мавзуга оид мақолалар
Японияда кам сонли мусулмонлар бўлсада, бироқ бу ерда машҳур дин Исломдир. Мусулмонларнинг аксарияти мусулмон муҳожирларга уйланиб, исломни қабул қилган давоми...

2305 16:51 / 06.10.2021
Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳри Ойдин маҳалласида истиқомат қилаётган ўқитувчи Дилшод Набиев хонадонида меҳмон бўлди. Хонадон эгалари билан бир пиёла чой давоми...

2049 18:27 / 24.10.2023
Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида жойлашган масжид бошпанасиз одамларга ёрдам бериш учун ўз эшикларини очди, деб хабар беради Birmingham Mail reported.ndash Ярим кечаси давоми...

2352 14:35 / 12.02.2019
Жорий йилнинг 23 июль куни .Ҳаж 2019 мавсуми, мавзусида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуасининг мажлислар залида ОАВ учун брифинг ташкил этилди.Ушбу брифингда давоми...

2078 11:26 / 23.07.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021