1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Банданинг даражаси

14:00 / 12.09.2022 4327 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки Аллоҳнинг ҳузурида унга нима борлигини билишни истаса, ўзида Аллоҳ учун нима борлигига қарасин».

Имом Суютий «Жомеъус соғир»да ривоят қилиб, Дорақутнийга нисбат берганлар.

Шарҳ: Банда ўзини қайси мавқеъга мос кўрса, Аллоҳ таоло ўша мақомга туширади. Банданинг қалбида Аллоҳнинг манзилати, банда қай даража Аллоҳнинг таниши, маърифати, билиши, Уни олий санаши, Уни улуғлаши қадарича бўлади. Шунингдек, банданинг қалбида Аллоҳдан ҳаё қилиши, Ундан қўрқиши, Унинг амрлари ва қайтариқларини қоим қилишдаги ҳурмати, қалбини хотиржам бўлиши, У Зотга жисми билан, руҳи ва қалби билан таслим бўлмоғи, ишларида Унинг муроқабасини ҳис этиши, Унинг зикрини ўзига лозим тутиши, неъматларига эришиш йўлида машаққатларни кўтариши, маишат роҳатини У учун тарк этишида, У ҳақдаги яхши гумони миқдорича бўлади.

Шунингдек, одамларнинг бу ўриндаги даража ва насибалари юқоридагилардан олган насибалари миқдорича бўлиб, бас, уларнинг насибалари улканроқ даража бўлади, унинг акси бўлса акси қадар бўлади».

Имом Муновийнинг «Жомеъус соғийр»га ёзган шарҳи,

«Файзул қодир»дан

Манба: arabic.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тилимиз жаннат неъматларига қовуштирувчи бир восита ва Аллоҳ таолонинг бизга берган буюк неъмати ҳисобланади. Агар тилимизни зикрлар билан машғул қилсак, давоми...

2374 15:31 / 25.10.2022
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз учун жонимиздан, молимиздан, отаонамиздан, барча оила аъзоларимиздан, жамики инсонлардан азизроқ ва давоми...

2455 11:00 / 06.05.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотида жуда ҳам қийин шароитда йўлга чиқдилар. Ҳаво жуда ҳам иссиқ эди. Саҳро гўё олов ичида ёнар эди. Сафар эса узоқ давоми...

3029 10:00 / 02.07.2021
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг вафотларига эртага олти йил тўлар экан. Шу кунларда у зот раҳимаҳуллоҳ кўп эсланмоқдалар. Халқимиз томонидан, давоми...

2887 08:00 / 10.03.2021