1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ОҒИР ЖУДОЛИК

14:17 / 15.08.2021 2204 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Темирхон ўғли ҳазратлари 71 ёшларида оғир хасталикдан сўнг дорулбақога риҳлат қилдилар.

Муфтий ҳазратлари Самарқанд вилояти Иштихон туманида таваллуд топганлар. 1982-1983 йилларда Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасида, 1983-1987 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида, 1989-1990 йилларда эса Марокашнинг «Каравийн» дорилфунунида таҳсил олганлар.

Усмонхон Алимов ҳазратлари Пайариқ туманида жойлашган Имом Бухорий номидаги жоме масжидида 1980-1982 йилларда имом-ноиб, 1987-1989 йилларда, сўнгра яна 1990-2006 йиллар мобайнида ушбу масжиднинг имом-хатиби сифатида фаолият юритганлар.

2000-2006 йилларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакили, бош имом-хатиби бўлиб меҳнат қилганлар.

Усмонхон Алимов ҳазратлари 2006 йил 8 августда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига тайинланиб, 15 йил мобайнида ушбу масъулиятли лавозимда самарали фаолият олиб бордилар.

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг хос шогирдларидан эдилар.

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари нафақат мамлакатимиз, балки дунё миқёсидаги обрў-эътиборли уламолардан бири эдилар. 2012 йилда Диний идора тарихида илк бор Ислом олами уюшмаси таъсис мажлисининг аъзоси ҳамда Бутун дунё уламолар кенгаши аъзоси этиб сайландилар.

Сўнгги йилларда муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари халқаро эътибор ва эҳтиром сабаб Уммон Султонлиги Исломий стратегик тадқиқотлар маркази томонидан 2019 йил 30 сентябрда эълон қилинган «Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони» рўйхатидан муносиб ўрин эгалладилар.

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари йигирмадан ортиқ китоб ва юздан зиёд илмий-оммабоп мақола муаллифи ҳисобланадилар ҳамда теле, радио дастурларда долзарб мавзуларда чиқишлар қилганлар.

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари даврларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан бошқа давлатлардаги диний идоралар ўртасида дўстона муносабатларни ўрнатишга эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фармонига асосан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов таваллудининг 70 йилиги муносабати билан «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди.

Ҳақ таоло Усмонхон Алимов ҳазратларини барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Аллоҳ таоло муфтий ҳазратларининг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари, сафдошлари ва яқинларига чиройли сабр берсин.

Муфтий ҳазратларининг жаноза намозлари ва таъзия маросимлари 2021 йил 16 август, душанба куни Самарқанд вилояти Иштихон тумани Орлот қишлоғи «Эшони Темирхон Тўра» (аввалги «Орлот» масжиди) жоме масжидида адо этилади.

Жаноза намози вақтини қўшимча хабар қиламиз.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари, Сизнинг Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрниrdquo мавзусидаги халқаро илмийамалий анжуман давоми...

1473 20:21 / 30.10.2024
Яқинда Қозоғистон Республикасининг Қизилўрда вилоятидаги хотинқизлар бўлими, Қуръон қироати бўйича танлов ўтказди. Бу ҳақда iqna манбаси хабар беради.Ушбу давоми...

2409 15:05 / 13.11.2019
Лондонлик 10 ёшли мусулмон Завйер Хан Рамазон ойида рўза тутиб ҳам ўзининг ноёб ошпазлик истеъдоди билан хайрия ишлари билан шуғулланмоқда. Islam.ru манбасининг хабар давоми...

2417 20:00 / 29.04.2021
Бирлашган Араб Амирликларидаги барча масжидларда Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари учун жума куни ғойибона жаноза намози ўқилади. Бу ҳақда siasat.com нашри давоми...

2438 17:33 / 10.02.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021