1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳамдардлик: Юртимизга Ўш шаҳридан уламолар ташриф буюрди

16:31 / 17.08.2021 2343 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг вафоти муносабати билан турли ўлкалардан ўзбек халқи номига таъзия изҳорлари билдириляпти. Жумладан, куни кеча муфтий Усмонхон Алимовнинг таъзия ва дафн маросимларига қўшни Қирғизистон, Қозоғистон ва бошқа республикалардан бир қатор устозлар, олимлар юртимизга ташриф буюрдилар.

Хусусан, 2021 йил 17 август куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидига Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳри қозиси машҳур уламо Убайдулла ҳожи домла Сарибаев, Абдулазиз домла ва уларнинг вакиллари ҳамда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров ташриф буюрдилар. Меҳмонлар пешин намозини жамоат билан адо этгач, Қирғизистон халқи томонидан қилинган Қуръон хатмоналарининг якуни ўқилди. Қуръони Карим хатмоналари фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳамда муфтий Усмонхон Алимов роҳимаҳуллоҳнинг ҳақларига бағишланди. 

Сўнгра Ўш шаҳри қозиси Убайдулла ҳожи домла сўзга чиқиб, Қирғизистон Республикаси мусулмонлар идораси раиси муфтийси Замир қори Ракиев, шу юртдаги олим-уламолар, қирғиз халқи номидан ўзбек ҳалқига ҳамдардлик билдирдилар. Суҳбат жараёнида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг Марказий Осиёга қилган дин йўлидаги улкан хизматлари, бутун мусулмон умматига Ислом динини намуна қилиб кўрсатиб кетганлари ёдга олинди. Меҳмонлар масжид имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқга, Нуриддин домлага ҳамда масжид имом-ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ҳақларига хайрли дуолар қилдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг дин йўлидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, вафотлари муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ва самимий ҳамдардлик изҳор қилдилар.

Сўнгра Нуриддин домла Холиқназаров азиз меҳмонларнинг ташрифлари учун ташаккур билдириб, жамоат билан дуо қилдилар. 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Термиз шаҳрида Имом Термизий халқаро илмийтадқиқот маркази қурилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий вебсайти хабар берди.Президент давоми...

3807 17:07 / 18.10.2019
Ҳозирги кунда ҳалол маҳсулот ва хизматлар бозори йил сайин кенгайиб бормоқда. GLOBAL HALAL MARKET RESEARCH REPORT 2020 да қайд этилишича, глобал ҳалол бозорининг ҳажми 2020 йилда 1.29 давоми...

1794 09:20 / 28.08.2021
Муассасамизда куни кеча 20 август куни дунёнинг йирик олимлари, Қуръони карим ва 10 та қироат соҳибларидан таҳсил олган серғайрат олим, мударрис, Шайх Алижон қори давоми...

7292 10:05 / 21.08.2019
Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясида иштирок этиш учун Самарқанд вилоятига келди. Давлатимиз раҳбари давоми...

1562 19:27 / 16.10.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021