1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шариат маҳкамаси масжид ўғрисига оқилона ҳукм чиқарди

10:11 / 20.08.2021 2689 pdf Ўқиш режими + -

Нигерияда масжидни талаган эркак ўғрига шариат маҳкамаси томонидан ғайриоддий ҳукм ўқилди.

Дам олиш куни Кано штатининг Фагге туманидаги масжид талон-тарож қилинган. Жиноятчи ибодатхонадан Қуръоннинг 8 нусхасини ўғирлаб кетган. Худди шу куни полиция маҳаллий аҳоли Халифа Абдуллоҳни ўғирликда гумон қилиб ҳибсга олган.

Шариат судида эркак жиноятни тан олган ва қози Белло Мусо Холид ўғрига 30 кун масжид ва унинг атрофини супуриб тозалаб ташлашга ҳукм қилган. Бу ҳақда Premium Times нашрига асосланиб, IslamNews хабар беради.

Таъкидлаш жоизки, ҳукмни ижро этиш маҳкум учун осон иш бўлмайди, чунки у Кано штатидаги энг катта масжидни талон-тарож қилган ва жиноятчи ҳар куни минглаб квадрат метрга супурги олиб юриши керак бўлади. Шариат судьясининг маълумот беришича, бундай касбий терапия нигерияликни келажакда жиноят содир этишдан қайтаради.

Мавзуга оид мақолалар
Эрон Ислом Республикаси элчиси Козим Жалолий Москвада 29 апрель куни бўлиб ўтган Рамазон чодириrdquo хайрия ифторлик тадбирида, бутун дунё мусулмонларини давоми...

2328 17:55 / 30.04.2022
Президент Шавкат Мирзиёев 24 август куни Самарқанд вилоятига келди.Давлатимиз раҳбари аввало Пайариқ туманига бориб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. давоми...

1552 15:24 / 24.08.2023
Жорий йилнинг 7 май куни .Blackburn Roverс, футбол клуби уйи бўлмиш Ewood Park майдонида .Ҳалол озиқовқат, фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда Lancashire Telegraph канали хабар давоми...

1603 11:01 / 17.05.2023
Босния ва Герцеговина пойтахти Сараеводаги энг қадимий масжидлардан бири бўлган .Лубина, масжиди яқинда таъмирдан чиқарилди.Қарийб 500 йил аввал Усмонлилар давоми...

2162 11:00 / 25.02.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021