1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Тавсия: Ўзингизни ўнгланг!

09:00 / 22.08.2021 5706 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уламолар айтадилар:

«Агар бир одам намоздан лаззатланишни сезмай қолган бўлса ва уни кечикиб адо этиб дангасалик қилаётган бўлса, Қуръони каримни борган сари кам тиловат қилаётган бўлса, наҳий-мункар таъсир қилмаётган бўлса, хотира сусайиб бораётган бўлса, хулқи қўпол бўлганини сезса, вақт тез ўтаётганини сезса, бўлар бўлмас ишларга жудаям қизиқиши пайдо бўлганини билса  ва жуфти ҳалолига нисбатан ҳис туйғуси ўчаётганини сезса, буларнинг барчаси қалб ўлаётгани ҳақида дарак беради.

Дарҳол ўзингизни ўнгланг!

Бунинг давоси:

- Дарҳол сизни вазифаларингиздан чалғитаётган нарсаларни тарк қилинг!

- Аллоҳ таолога тавба қилинг!

- Интернетга жуда қаттиқ эҳтиёж сезсангизгина киринг!

- Кунига энг камида бир пора Қуръон ўқинг (ёки хохишингизга қараб ундан кўпроқ)!

- Фарз намозларни ўз вақтида ўқинг! Нафл намозларни ҳам эсдан чиқарманг!

- Рўза тутинг ва садақа беринг! Зеро, бу ишлар Аллоҳнинг ғазабини сўнгдиради.

- Кундалик тартибни тузинг ва унга риоя қилинг!

- Фойдаси йўқ ишларни ва гапларни тарк қилинг!

- Кўпроқ ёлғиз бўлган ҳолингизда намоз ўқинг !

- Илм ўрганинг!»

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Каримни тафсир қилишда асосан икки йўл бор аттафсир билмаъсур ndash асарлар билан тафсир қилиш, аттафсир бирроъй ndash фикр билан тафсир қилиш. Баъзи давоми...

763 16:44 / 21 январь
Умарали Эшоннинг оиласи ва фарзандлари ҳақидаБиз ўз бобокалонимиз тарихини излаб жуда кўп суриштирув ишларини олиб бордик. Умарали эшон яшаган даврдаги бошқа давоми...

2364 18:00 / 18.10.2021
Муҳаддис, садуқ Абу Имрон Исо ибн Умар ибн Аббос ибн Ҳамза ибн Амр ибн Аъян Самарқандий. Абу Муҳаммад Доримийнинг шогирдлари. Доримийдан .Муснадrdquoларини ривоят давоми...

2113 18:00 / 11.04.2021
Зиёратrdquo рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида Туркистоннинг атоқли олими ва адиби Алихонтўра Соғунийнинг ибратли ҳаёт йўллари билан танишиб давоми...

27467 13:30 / 20.12.2017