1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Дунё қўйган тузоқлар

17:00 / 10.06.2022 4069 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй сен, баҳор гўзаллигига кўнгил қўйган йигит! Кузнинг хазонлари ва қишнинг совуқлари борлигини ҳам унутма!

Тонг чоғида қуёш чиқишини кўрганда, оқшом пайтида унинг ўлимни билдирадиган ботишини ҳам унутма!

Бу маҳтобли бир кечада ойнинг тўлин ҳолдаги латофатини кўрганингда, унинг ой сўнгида кичик ва кўримсиз ҳолга тушишини ҳам унутма!

Инсон тақдири ҳам айни шундай: «Камоли ва жамоли заволга маҳкумдир».

Гўзал ёш йигит, бир қарасанг, халқнинг суюкли ўғлонига айланади. Орадан кўп ўтмай, қари чолга айланиб, қилиқлари билан элу халққа кулги бўлади.

Агар кумуш танли гўзаллар сенга тузоқ қўядиган бўлса, қарилик келганда уларнинг шудгорга айланган вужудига боқ. Кўзгу каби наргиз боқишли кўзларни, охир-оқибат мунгли ва ёшга тўлган ҳолда кўрасан. Яна ақлу ҳушларни бошдан учирган хушбўй ҳидли зулфу сочнинг, қариликда эшакнинг думи каби бўлганини кўрасан.

Яна арслонлар сафидан ўрин олган арслон каби бир йигитнинг кун ўтиб, сичқонга мағлуб бўлганини кўрасан.

Яна истеъдодли бир санъаткорни қўлидан иш келмайдиган, ночор ҳолида кўрасан.

Гўзаллиги билан ифтихор этадиган ой каби порлоқ гўзалларнинг юзига боқ. Фақат ёшлигини кўрганинг каби, қарилик ҳолига ҳам назар солки, шайтон каби бир кўзли, яъни нарсанинг дунё томонини кўриб, охират томонини кўрмаслик ҳолатидаги аҳмоқликка тушмагайсан.

Бу нарсаларнинг ёш ва латофатли вақтига боқ. Кейин уларнинг асл қиёфасини йўқотиб, не ҳолларга тушганлигини кўр!

Эй ёғли, асалли таомларга кўнгил қўйган киши, ўрнингдан туриб, ҳожатга бор ва уларнинг ҳолини кўр. Ахлатга қараб: «Сени таомлик пайтингдаги гўзаллигинг ва ширинлигинг қаерда қолди?» деб сўра. У сенга шундай жавоб беради: «Сен айтган нарсалар бир ғунча эди. Мен эса бир тузоқ эдим. Сен келиб тузоққа илинган пайтда у ғунча сўлиб қуриди ва хазонга айланди».

Бу олам сенга тузоқ қўйган ва шу йўл билан қанча тажрибасизларни паришон ҳолга солгандир.

Эй инсон, дунёдан бир-бирига зид икки овоз эшитилмоқда. Ажабо, сенинг қалбинг улардан қайси бирига мойил?

Улардан бири Аллоҳга яқинлашганлар, иккинчиси эса алданганларнинг овози. Бу овозлардан бирига ошно бўлдингми, иккинчиси қулоғингга кирмайди!

Мавлоно Жалолиддин Румий

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Албатта, Соат илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани давоми...

3612 09:09 / 02.06.2021
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаҳарларга тайинлаган амирлари1. Аттоб ибн Саид розияллоҳу анҳу ҳижрий саккизинчи санада Макка шаҳрига ва ҳажга масъул давоми...

2483 11:30 / 05.02.2022
Умар розияллоҳу анҳу қўли шол бўлиб қолган кекса кишини кўриб, ундан quotҚўлингга нима бўлдиquot деб сўрадилар. У quotОтам жоҳилият даврида quotҚўлинг шол бўлсинquot деб давоми...

3723 15:00 / 16.01.2022
Икки дўст иш юзасидан пойтахтга йўл олибди. Ярим тунда шаҳарга етиб келиб, меҳмонхоналарнинг бирига жойлашибди. Иккови ҳам йўл чарчоғидан уйқуга кетишибди. давоми...

2933 14:44 / 29.01.2025