1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Иймон қуввати

09:00 / 01.07.2022 6326 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Кисоий  ҳикоя қилади:

«Бир аёлни кўриб қолдим. У ўғилчасини илм ҳалқасига боришга ундарди. Болакай боришни истамай қочиб, югуриб юрарди. Шунда аёл: «Ўғилчам борақолгин,  бўлмаса мана бу чўпонга ўхшаб қўй боқиб юраверасан», дея менга ишора қилди. 

Шунда мен ўзимга-ўзим дедим: «Қара, сени билимсизлик ва жаҳолатга мисол сифатида, зарбулмасал кўрсатиляпсан!».

Кейин бўлса, Кисоий қўйларини бозорга олиб чиқиб сотдида, илм талабида сафарга чиқиб кетди. Ўша вақтда ёши қирқда эди.

Шоир қандай тўғри айтган:

Илмда ютуққа эришган у билан ҳамиша яшашда давом этади,

Инсонлар вафот этсаларда, илм аҳли ҳаёт бўлаверадилар.

Муҳаммад Ҳасан Деду дейди:

«Қачонки иймон қалбларга чуқур ўрнашар экан, бирон бир башарий қувватнинг унинг олдида тўсқинлик қила олиши имконсиздир. Ана, Фиръавннинг сеҳргарларининг қалблари қачонки иймон шароби ила қопланиб тўлгач, Фиръавнни дарахтга хочлаб осиш ёки қатл этиш ила кўрсатган таҳдидидан асло қўрқмадилар ва албатта дедилар: «Бас, нима ҳукм қилсанг, қилавер. Сен фақат ҳаёти дунёда ҳукм чиқарасан, холос», (Тоҳа сураси, 72-оят).

Изоҳ: Фиръавн ўз қаричи билан ўлчар эди. У таҳдид, азоб-уқубат, қийнаш, чопиш-кесиш, ўлдириш билан одамларни измимда ушлаб тураман, деб хаёл қиларди. Аммо инсоннинг қалбига ҳақиқий иймон кирганида, унинг бу чоралари заррача ҳам таъсир қилмай қолишини англамасди. Унинг собиқ сеҳргарлари қалбига ана шундай иймон жо бўлган эди. Энди улар Фиръавннинг ҳеч қандай дўқ-пўписаларидан қўрқмасдилар. «Улар: «Биз сени зинҳор ўзимизга келган очиқ-ойдин (мўъжиза)лардан ва бизни яратган зотдан устун қўймаймиз. Бас, нима ҳукм қилсанг, қилавер. Сен фақат ҳаёти дунёда ҳукм чиқарасан, холос. Албатта, биз Роббимиз хатоларимизни ва сен бизни мажбур қилган сеҳрни мағфират қилиши учун иймон келтирдик. Аллоҳ яхши ва боқийдир», дедилар». (Тоҳа сураси, 72-73 оятлар) тафсиридан.

Манба: arabicuz

Мавзуга оид мақолалар
Салим ибн Мансур ибн Аммор айтади .Тушимга отам кирибдилар. .Аллоҳ сизга қандай муомала қилди, деб сўрасам, шундай дедилар .Парвардигор мени Ўзига жуда яқин тутиб, давоми...

2357 08:00 / 09.11.2019
Аллоҳ таолонинг одамзотга берган беҳисоб неъматларини эътироф этиш, уларга шукрона келтириш киши диёнатининг белгиларидан биридир.Берилган неъматларга шукр давоми...

1846 16:00 / 21.06.2019
Аллоҳ жалла шаънуҳу.Албатта, Биз уҚуръонни Қадр кечасида туширдик. Қадр кечаси нима эканлигини сенга нима билдирди Қадр кечаси минг ойдан яхшидир. Унда фаришталар давоми...

3743 17:10 / 28.05.2019
Бунинг баёни Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу ҳадисда ўз аксини топган. Бу ҳадисда бир банда ўтиши керак бўлган босқич ndash қабр оламининг давоми...

21677 16:40 / 02.02.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021