1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон Ислом тараққиёт банки билан 6та янги инвестиция лойиҳасини амалга оширади

19:30 / 01.09.2021 2168 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 30 август куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Ислом тараққиёт банки (ИТБ) президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир билан учрашув ўтказди.

Учрашув чоғида ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, қўшма лойиҳалар амалга оширилиши, шунингдек, Ўзбекистон ва ИТБ ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, таълим, инфратузилмавий қурилиш, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ жойларда ҳаёт сифатини яхшилаш соҳаларида 6та янги инвестиция лойиҳасини келишиш борасида ишларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси, Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси ҳамда Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш Ислом корпорацияси каби ИТБ ва унинг шуъба ташкилотларининг Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга урғу берган ҳолда қўшма лойиҳалар портфелини кенгайтиришга оид ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтиришга тайёрлиги билдирилди.

Бундан ташқари, томонлар жорий йилнинг 1 сентябридан 4 сентябрига қадар Тошкентда бўлиб ўтадиган ИТБ бошқарувчилар кенгашининг Йиллик анжуманига тайёргарлик кўриш ишларини муҳокама қилдилар. ИТБ президенти анжуман ва у билан боғлиқ тадбирлар юқори савияда ташкил этилаётгани учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.

Унинг қайд этишича, мазкур тадбир халқаро ҳамжамият ҳамда ИТБга аъзо мамлакатларнинг ишбилармонлик доиралари вакилларида катта қизиқиш уйғотди: ҳозирги пайтга келиб учрашувда иштирок этиш учун 2 мингдан ортиқ киши рўйхатдан ўтган ва уларнинг сони ўсишда давом этмоқда. Тадбирда банкка аъзо 57 мамлакатдан 2500дан ортиқ вакиллар, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва тараққиёт институтлари вакиллари қатнашиши кутилмоқда.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро муносабатларнинг муҳокама қилинган йўналишлари доирасида ҳамкорликни янада кучайтириш йўлларини белгилаб олди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 26 март куни Қадр кечаси оқшомида 27 кун давомида 1700 дан зиёд масжидда қориларимиз томонидан ўқилган Қуръони Каримнинг хатмоналари бўлиб ўтади. Диёримиз давоми...

1307 17:39 / 26.03.2025
Университетда дарс берадиган германиялик мусулмон профессор Йорг Имран Шретер дунёвий таълим муассасасида таҳорат олишга бўлган ноқулайликларга доимо дуч давоми...

1987 16:36 / 28.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни амалий ташриф билан АрРиёд шаҳрига келди. Подшоҳ Холид номидаги халқаро аэропортда давлатимиз давоми...

916 14:57 / 11.11.2024
Етти йил олдин ўз нашриётига асос солган америкалик муслима аёллар Тамара Грей ва Нажия Максфилд ислом ҳақидаги нотўғри тушунчаларни йўқ қилишга ёрдам берадиган давоми...

1555 10:40 / 01.08.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021