1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Мусулмонлар тортиқ этган қаҳва

11:40 / 11.09.2021 2602 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунё бўйлаб кунига ўртача ҳисобда бир ярим миллиарддан ортиқ финжон қаҳва истеъмол қилинар экан. Бу миқдор эса салкам уч юз минг Олимпия сузиш ҳавзасини тўлдириш учун кифоя қилар экан. Агар ошхонангизда қаҳва йўқ бўлса, сиздек инсонлар камчиликни ташкил қилади. Халқаро савдо-сотиқ саноатида нефтдан кейинги ўринни қаҳва савдоси эгаллаб туради.

Бир тўда эчкилар чўпони, асли араб бўлган Холид исмли йигит бу ҳаётни ўзгартириб юборадиган ўсимликни топди. Бунга қадар тахминан 1200 йил олдин инсонлар меҳнат қилиш мақсадида уйқусизликка қарши қаттиқ курашганлар.

Қадимда сўфийлар қаҳвани ҳозирги кунда биз нимани кўпроқ кўзлаб истеъмол қилсак улар ҳам шундай мақсадда бўлганлар, яъни ухламаслик учун қаҳва истеъмол қилишган. Қаҳва уларга тунги зикрларни қилишга ёрдам берган. Қаҳва 15 асрнинг охири 16 асрда Туркия шаҳарлари, Макка ва Қоҳира каби мусулмон ўлкаларига турли хил йўллар билан савдогарлар, зиёратчилар ва саёҳатчилар орқали етиб борган. 1650 йилда Лондондаги Ломбард аталмиш кўчада Европадаги дастлабки қаҳвахоналардан бирида, илк маротаба Туркиялик Паска Роз исмли савдогар томонидан қаҳва олиб келинган ва сотилган.

Дунёдаги биринчи қаҳвахона 1475 йилда мусулмонлар томонидан Константинополда (ҳозирги Истанбул) очилган ва у «Кива Хон» деб номланган. 1700 йилга келиб, Лондонда тахминан беш юз ва бутун Англия бўйлаб эса уч мингга яқин қаҳвахона бўлган. Бу қаҳвахоналар маҳаллий аҳоли ўртасида «бир тангалик университет» номини олган эди, чунки у ерда бир финжон қаҳва пулига, қаҳвахоналарда улар ажойиб ва билимли инсонлар билан гаплашиб илмларини ошириш имкониятига эга бўлишган.

Дастлаб Европада қаҳва истеъмоли асосан мусулмонларнинг анъанавий тайёрлашига асосланган. Бу усул қуйидагича бўлган: Қаҳва кукуни ва шакар сув билан биргаликда қайнатилган. Бу эса қаҳва фильтрланмаганлиги туфайли чашкада қаҳва қолдиғи қолишига сабаб бўлган. Бироқ, 1683 йилда қаҳва тайёрлашнинг янги усули кашф қилиниб, ушбу усул туфайли қаҳвахўрлар сони янада ошган.

Кўпчилигимиз билган машҳур Капучино ҳақида қисқача маълумот берамиз. Капучино 1683 йилда Вена шаҳрини қамал қилишга уринган туркларга қарши курашган. Капучин монастири руҳонийси Марко д'Авиано томонидан кашф қилинган. Ўшанда Турклар чекиниши оқибатида улар тарафидан қолдириб кетилган қаҳвалардан Веналиклар ўзига хос қаҳва тайёрлашган. Улар бунинг таъмини жуда ҳам кучли деб санашган ва уни қаймоқ ва асал билан аралаштириб истеъмол қилишган. Натижада тайёрланган қаҳванинг ранги жигар рангга айланган, бу эса худдики капучин роҳибларининг кийимлари рангига ўхшаб кетган. Шундай қилиб, Веналиклар капучин роҳиби Марко д'Авианони шарафига уни капучино деб аташади. Шундан бери кўп миллатлар тарафидан капучино ёқимли таъми учун ичиб келинади.

Бундай неъматларни мусулмонлар тарафидан дунёга тортиқ этилишида сабабчи қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамд санолар бўлсин!

«1001 Inventions» китоби асосида

Муҳаммад Содиқ Мўмин Алий тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дунёга машҳур аллома Абу Райҳон Беруний раҳматуллоҳи алайҳининг турли аниқ тажрибавий илмлар бўйича ёзган китобларидан қирқ бештаси фалакиёт илмига давоми...

2951 11:30 / 22.03.2022
Биринчи башоратАллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.Биз китоб берган кишилар яҳудий ва масиҳийлар уни Муҳаммад алайҳиссаломни худди болаларини давоми...

5576 10:08 / 29.10.2019
Франциялик машҳур олим ва тарихчи Гюстав Лебоннинг .Араблар тамаддуни, номли асаридан иқтибосни келтириб ўтамизНасроний солномачиларнинг битикларидаги ҳар бир давоми...

2192 12:19 / 24.11.2023
Профессор Петер Адамсон Лондон қироллик коллежи Қуръоний оятларнинг жуда кўпчилиги инсонни бу ёруғ оламни кузатиш, ундаги мукаммалликни эътироф этиш ва уни давоми...

3206 11:30 / 31.12.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021