1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ҳадисдаги гап илмий томондан ҳам исботланди

15:40 / 12.09.2021 2681 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2016 йилда «Психология фанлари» (Psychological Science) журналида нашр этилган бир тадқиқот хулосасида айтилишича, олимлар эҳтирос, ҳиссиёт кўз орқали бир шахсдан бошқасига ўтишини аниқладилар. Улар оналар ва бир ойлик гўдаклар устида тажриба ўтказганларида, она маҳзун ёки безовта бўлса, бу руҳий ҳолат чақалоққа ҳам ўтиб, йиғлай бошлаган ёки хотиржамликни йўқотган. Она хурсанд бўлганда гўдак буни ҳис этиб шодланган. Мутахассислар кўз қорачиғи, унинг кенгайиши ва гўдак миясини ўрганиш орқали мазкур ҳолатни аниқладилар.

Бу ва бунга ўхшаш тадқиқот натижаларидан шундоқ хулоса оламизки, инсон бегона аёлга қараб, унинг чиройи ҳақида ўйлаганда кўз қорачиғи бироз кенгаяди ва аёл беихтиёр буни ҳис қилади. Ҳеч бир гап-сўзсиз, нигоҳлар тўқнашуви орқали ҳиссиётлар алмашинуви рўй беради.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларини фаҳшга, зинога олиб борадиган ишлардан қайтариб, «Эй Али! Назарни назарга эргаштирма! Биринчи кўз тушиши зарарингга бўлмаслиги мумкин, аммо кейингиси, албатта, сенинг зараринггадир» деганлар.

Имом Аҳмад, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган. 

Бу ҳадисдан Али розияллоҳу анҳу Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсага қараганлар деган маъно чиқмайди. Балки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам насиҳат одамларнинг зеҳнида қолиши ва ёдлаб олишлари учун уни мана шу тарзда гапирганларини тушунамиз.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг ҳақ расули бўлганлари учун умматларини Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларга қарашдан 14 аср аввал қайтарганлар. Бунинг илмий моҳиятини олимлар энди аниқлаяптилар.

Аллоҳ таоло бизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Абдуддоим Каҳел мақоласи асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақолаАллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .У бандалари устидан мутлақ ғолибдир. У устингизга ҳафазаларини юборур. Ниҳоят, давоми...

4510 13:00 / 08.02.2021
Эрта туриш. Набий алайҳиссаломнинг эрта туриш одатлари бўлган, тонгги азон вақтида уйғонганлар. Албатта, эрта туриш кун бўйи инсонга тетиклик ҳамда ишчанлик давоми...

4943 17:02 / 12.10.2018
Қуръони Каримнинг Hyp сурасида шундай дейилади .Аллоҳ булутларни ҳайдашини, сўнгра уларнинг орасини бирлаштиришини, сўнгра уйиб қўйишини кўрмадингми Бас, давоми...

3684 11:10 / 12.10.2020
Кўпчилигимиз ўргимчак уясини кўрганмиз. Баъзан ўзимиз сезмай ўша уяни либосимизга илаштириб оламиз. Қачонки майин ипи юзимизга урилгач, дарҳол юзимизни салаймиз. давоми...

4556 09:00 / 13.05.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021