1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: ISLOM.UZ ИНТЕРНЕТ РАДИОМИЗ ТЕЛЕГРАМДА!

21:00 / 13.09.2021 1890 pdf Ўқиш режими + -

Азизлар, барчангизга маълумки, Islom.uz интернет радиоси бир неча йилдан бери халқимизга хизмат қилиб, сиз азизларнинг эътиборингизга қатор диний-маърифий эшиттиришларни тақдим этиб келмоқда. Радиоканалда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг медиаформатдаги илмий меросидан намуналар, диний-маърифий мавъизалар, оят ва ҳадисларнинг шарҳлари, машҳур қориларнинг Қуръон қироатлари, шунингдек, нашидлар, ибратли ҳикоялар, ва илмий-бадиий эшиттиришлар бериб борилмоқда. Шунингдек, радиоканалимизда юртимиз уламоларининг долзарб мавзулардаги маърузалари, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидидаги жума мавъизалари, масжид имом-ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид томонидан шарҳланган имом Термизийнинг «Шамоилул Муҳаммадия» асари, Рамазон ойидаги «Қуръон билан танишув» туркум суҳбатлари каби кўплаб эшиттиришлар эфирга узатиб келиняпти.

Ижодий ва техник жамоамиз ходимлари радиотингловчиларимизга қулайлик яратиш, эшиттиришларнинг сони ва сифатини ошириш устида баҳолиқудрат меҳнат қилмоқдалар.

Ана шундай қулайликлардан бири – радиоканалимизнинг қамровини ошириш мақсадида қилинган янгилик бўлиб, эфирларимизни энг оммабоп ижтимоий тармоқларга ҳам таратишдир. Эндиликда тингловчиларимиз радио эшиттиришларни islom.uz телеграм каналимиз орқали ҳам тинглашлари мумкин. Шунингдек, ижтимоий саҳифаларимизда радиоканалимиз кундалик дастурининг анонси ҳам бериб бориладиган бўлди.

Марҳамат, севимли радиоканалингизни оила даврасида, ижтимоий тармоқлар орқали ҳам тингланг, бу хушхабарни яқинларингизга улашишни ҳам унутманг!

Аллоҳ таоло хайрли ишларимизни бардавом қилсин!

Телеграм каналимиз манзили - https://t.me/islomuz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хабарингиз бор, 1516 октябрь кунлари Тошкент ва Хивада .Ислом ndash тинчлик ва эзгулик дини, мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтади. Айни вақтда юртимизга давоми...

1542 19:04 / 14.10.2024
Тошкент шаҳри Учтепа тумани .Саид Вақос ота, жоме масжиди имомхатиби Фозилжон домла Убайдуллаев Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги .Минор, жоме масжиди имомхатиби давоми...

3602 15:05 / 12.11.2019
Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консуллиги Бош вазир муовини Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг шаҳар мэриясининг маданият давоми...

1990 12:00 / 28.01.2021
VIII асрга оид Ислом оламидаги энг қадимги тарихга эга Мусҳаф нусхаларидан бири бўлган .Катта Лангар Қуръони, саҳифалари 2019 йилнинг ноябрь ойидан 2021 йилнинг май давоми...

2835 17:51 / 07.06.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021