1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Устоз, мен ҳозир олтмиш ёшдаман

20:00 / 01.10.2021 5756 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши 48 йил аввалги бошланғич синф ўқитувчисини хиёбонда кўриб қолиб, хижолатлик билан ёнига бориб: «Устоз, мени танидингизми?» деди.

— Йўқ, таниёлмадим,- деди кекса муаллим.

— Мен бошланғич синфдаги ўқувчингиз фалончи бўламан. Устоз, синфдош ўртоғимизнинг соати йўқолганди. Мен олгандим. Сиз «ҳамма жойидан турсин ва қўлларини тахтага тирасин, тинтув қиламан» дедингиз. Мен уялдим ва қаттиқ қўрқдим. Сиз ва ўртоқларимнинг юзига қандай қарайман, деб ўйлаганим сари баданимдан муздай тер қуйиларди. Шу пайт сиз яна бир буйруқ бердингиз: «Энди ҳамма кўзларини юмсин!»

Сафнинг ўртароқларида эдим. Тинтув навбати менга келди. Соатни индамай чўнтагимдан олдингиз ва тинтувни сафдаги сўнги болагача излаштирдингиз. Кейин бизни ўрнимизга ўтқазиб, менга ҳам, бошқаларга ҳам ҳеч нарса демасдан соатни эгасига қайтардингиз.

Улғайганим сари бу ишингиз қалбимда каттариб бораверди. Устоз, мен ҳозир олтмиш ёшдаман. Бу ҳаётдаги энг катта сабоқни ўша куни сиздан олгандим. Ҳар гал эслаганимда бир сесканиб кетардим ва ўзимни сиздан қолган марҳамат ва бағрикенглик бағрида ҳис этардим. Ўзингдан, виждонингдан уялиб яшаш азоб, ундан-да даҳшатли азоб эса уялаётганингни бошқалар ҳам билиши, уларни ҳар кўрганингда хижолат бўлишинг ундан ҳам даҳшатли азоб.

Устоз, сиз менга ҳаммадан уялиб яшаш азобини раво кўрмадингиз. Бу азобни ҳис қилганимда унута олармидим, билмайман тўғриси. Лекин мени уялтирмаганингизни ҳеч қачон унутмадим, устоз!

Кекса ўқитувчи ўриндиқда ёнма-ён ўтирган собиқ ўқувчисига ўгирилиб қаради:

— У воқеани эртаси куниёқ унутиб юборгандим. Ҳозир сен айтанганингда эсладим.

 Сизларга кўзларингизни юминг деганимда мен ҳам кўзларимни юмгандим. Шу ёшдаги ҳар бир бола қўл уриши мумкин бўлган янглишга қўл урган ўқувчимга нисбатан кўнглимда ёмон ўй тушмасин дегандим. У сенмидинг? Билмасдим...

                                                                                                                                                          Умида Азиз таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Эй иймон келтирганлар Сизларга аёлларни мажбурлаб меросга олиш ҳалол эмас. Очиқ фаҳш давоми...

3169 11:00 / 14.02.2021
Ёмонлардан омонда бўлиш учун улар билан мадора қилиш меҳрибонлик ила муносабатда бўлиш, илтифот кўрсатиш. Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади Бир давоми...

1215 13:04 / 31.08.2025
Фақиҳ олимлардан Алий ибн Абу Зиё Нуриддин Шабромаллисий Қоҳирий ҳазратлари 1589 йили Қоҳиранинг ғарбий қисмидаги Шабромаллис қишлоғида дунёга келади. Уч ёшда давоми...

2540 13:05 / 13.10.2024
Гўзал хулқ билан кишининг имони мукаммал бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Қайси мўминнинг имони комил ҳисобланади,, деб сўрашганида .Гўзал давоми...

2369 17:32 / 19.01.2024