1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Бирга тафаккур қилайлик! (учинчи мақола)

09:00 / 02.10.2021 2822 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Электрли илон балиқ

Электрли илонбалиқ денгиз жониворлари орасида энг катта кучланишда ток чиқарар экан.

Кичик ҳажмдаги илонбалиқ ўзидан ов пайтида 350 вольт ток чиқарса, йирикроғи 600 вольтдан ошиқроқ электр токи ишлаб чиқарар экан.

Йирикларининг узунлиги 2-3 метр атрофида, вазни 40 кг.ни ташкил этиб, Жанубий Америка қитъасидаги Амазонка ва бошқа дарёларда яшар экан. СУБҲАНАЛЛОҲ!

Юмронқозиқ

Озуқа излаб юриб, сариқ дасторгулни ҳидлаш учун бир мунча вақт тўхтаб турган юмронқозиқни Австрияда расмга олишган.

Баъзан жонзотларни таёқ билан урамиз, тош отамиз. "Улар сезмайди, гапиролмайди" деб ўйлаймиз. Бироқ улар ҳам сезади, оғриқдан инграйди. Фақат бу ингроқни Аллоҳ таолонинг Ўзи эшитади. Субҳаналлоҳ!

Қутб бойўғлиси

Қутбда яшайдиган бойўғли ердан ярим сантиметр баланликда учиш қобилиятига эга экан. Аллоҳ таоло бу жонзотни қорли муҳитга мослаб яратган ва унга ердан ярим сантиметр баландликда уча олиш имкониятини ато этган. Субҳаналлоҳ!

Тоғ эчкиси

Канаданинг шимоли-ғарбида жойлашган, аҳолиси оз ва тоғли ҳудуди Юкон музликларида яшовчи тоғ эчкиси.

Қаранг, Аллоҳ таоло бу жонзотни яшаётган муҳитига мослаб яратган. Душмандан ҳимояланиши ва қор қўйнида йиртқичларга ем бўлмай овқат излаши учун унинг рангини оппоқ қилиб қўйган. Субҳаналлоҳ!

Қарға

Қарға фақат битта жуфти билан кифояланиб, фарзандларининг тарбиясига қаттиқ эътибор қаратар экан.

Болалари катта бўлсалар ҳам алоҳида бўлиб чиқиб кетмас эканлар.

Отаси уларни ўзи билан олиб қолиб, набиралар кўриб, ҳаммаси бирга яшар экан. Субҳаналлоҳ!

Аллоҳ таолонинг яратган махлуқлари борасида тафаккур қилсак, Унинг қудратига, азаматига қойил қолиб, иймонимиз нури зиёда бўлади, ибодатга рағбатимиз ортади ва ибодатларимизни янада ихлос билан адо этадиган бўламиз.

Сўзимизни ушбу оят билан якунласак:

هَٰذَا خَلْقُ اللَّهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ ۚ بَلِ الظَّالِمُونَ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ

 

Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар” (Луқмон сураси, 11-оят)

 

Аллоҳ таоло ҳаммамизга Ўзининг яратган махлуқлари борасида тафаккур қилиб, иймонимиз нури зиёда бўлишини насиб этсин, ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

(Тамом)

 

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
120 йилдан бери олимлар нима учун зебраларда оқ ва қора чизиқлар мавжудлиги борасида баҳслашиб келардилар. Яқинда бунинг сабабини кашф этдилар. Аниқлашларича, давоми...

3247 14:00 / 24.05.2023
Тафаккур борасида мақоланинг биринчи сонида тўхталиб ўтган эдик. Ушбу мақолада баъзи бир жонзотлар ҳақида сўз юритилади. Улар ҳақида тафаккур қилсак, Аллоҳ давоми...

2581 13:00 / 24.11.2021
Биз Қуёш тизимидаги Ер сайёрасида яшаймиз. Қуёш ўзининг тўққизта сайёраси билан Сомон йўли галактикаси таркибига киради. Сомон йўли галактикаси умумий ўзаро давоми...

2413 16:19 / 14.12.2023
Аллоҳ таоло оловни Ўзига маъллум бўлган ҳикматга кўра яратган. Роббимиз оловни биз бандаларининг баъзи эҳтиёжлари учун ҳам ато қилган. Оловда таом пиширамиз, сув давоми...

6284 16:30 / 19.05.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021