1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Намозларнинг нархлари

09:00 / 03.10.2021 3271 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир йигит айтади: «Онам мени намозимга жуда қаттиқ аҳамият бериб, унга шижоатлантирар эдилар. Онам қўлларидан келгунича намозга бўлган муҳаббатимни уйғотиш мақсадида мумкин бўлган барча услубларни қўллар эдилар. Онам менга: «Эй ўғлим, агар намозинг бўлмаса, ҳеч қайси бир ишда муваффақиятга эриша олмайсан» деган гаплари ҳанузгача ёдимдан кўтарилмайди. Бир куни мен онамдан: «Онажон намозсиз ҳам муваффақиятга эришса бўладику?», деб сўраганимда, улар менга азондаги Хайя алал фалаҳ жумласини, «Муваффақиятга, нажот йўлига келинглар» деган маъноларини шарҳлаб бердилар. Мен шу кундан бошлаб намозимни ўз вақтида адо этадиган бўлдим. Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Бундай гўзал намозим билан муваффақият ва нажотни топдим».

Қизлардан бири сўзлайди: «Табиатан қизлар жуда кўп кўзгуга назар солишни яхши кўришади. Бизни отамиз намозга шижоатлантириш мақсадида шу услубдан фойдаланар эдилар.

Ёшлигимизда кўзгуга бир ҳадисни чиройли қоғозга ёзиб, илиб қўйган эдилар. У қоғозда шундай ҳадис ёзилган эди: «Абдуллоҳ ибн Масъуд деган саҳоба ривоят қиладилар:

«Аллоҳ учун энг чиройли ва энг гўзал амал қайси?», деб Пайғамбаримиздан сўрадим. Улар «Ўз вақтида ўқилган намоз» деб жавоб бердилар. Мен яна: «Ундан кейинчи» деб сўрасам. Улар: «Ота-онага итоат қилиш», деб айтдилар. Агар мен яна сўраганимда, бунданда зиёда қилиб берган бўлар эдилар».

Отамиз ҳар доим бомдод намозига уйғотаётганларида гўзал муомала билан кўзгуга илинган ҳадисни ёдимизга солар эдилар. Бу ҳадисни отам бизга жуда кўп такрорладилар. Ҳаттоки, ёдлаб олдик, у бизни қалбимизни ва ақлимизни бир парчасига айланди. Отамиз сабабли намозни ўз вақтида адо этадиган бўлдим ва унга муҳаббат қўйдим».

Бир йигит сўзлаб беради: «Ёшлигимда онам дўкондан жуда чиройли совға олиб келдилар. У совғани айвонга барчага кўриниб турадиган жойга қўйдилар ва бизга: «Ким бир ҳафта мобайнида намозини қолдирмасдан ўз вақтида адо этадиган бўлса, шу совғага эга бўлади» дедилар. Шундан сўнг, ҳар биримизни қўлимизга намоз вақтлари кундалигини ёзиб бердилар. Биз бу кундаликга ҳар бир ўқилган намоз вақтларини белгилаб қўяр эдик ва қолдирилган намозларни қаршисига белги қўймас эдик. Барчамиз ҳар куни совға меники бўлади, деб талашар эдик. Шу тариқа бир ҳафта мобайнида намозда мусобақалашишни бошладик. Чиройлиси шу бўлдики, биз барчамиз ғолиб бўлдик. Онам, ҳар биримизга, ҳудди шундай совға олиб бердилар ва бизга: «Мен ҳар бирингизга совға олган эдим ва мен амин эдимки, сизлар яхшисизлар ва намозни муҳофаза қиласизлар», дедилар».

Фарзандлардан бири айтади: «Ёшлигимизда отам уйимизга бир жадвал ёзган эдилар. У жадвалнинг номи «Намозларнинг нархлари» эди. Унга ҳар бир намозларни нархи ёзилган эди. Ҳар бир намозни ўзига хос алоҳида нархи бор эди. Энг қиммат нарх, масжидда ўқилган намоз эди. Ундан кейин уйда жамоат бўлиб ўқиш ва сўнггиси ўзи ёлғиз ўқилган намоз эди. Энг оз нарх, масжидда ва уйда жамоат бўлиб ўқилган намоз эди. Агар намоз ўз вақтида ўқилмаган бўлса, у одамга мукофот берилмас эди. Сўнгра, ҳар куни кечга яқин отам барчамизни йиғиб, жадвалга қараб хисоб-китоб қилар эдилар. Сўнгра, ҳар биримиз қандай намоз ўқиганимиз ҳақида гапириб берар эдик. Отамиз биз намоз ўқишимиз учун ҳеч қачон салбий сўзларни айтмаганлар. Шу йўл билан отам бизни намозга қизиқтирар эдилар. Бунинг натижасида биз намозга муҳаббатли бўлдик ва намоз бизни қалбимизни эгаллади».

Эй тарбия берувчи: «Сиз юқоридаги фикрларни аксинча тескарисини қилсангиз ҳам бўлади. Фарзандингизга бирор миқдорда маблағ беринг. Бу маблағ бир ҳафталик намозига тақсимланган бўлсин. Масалан, бир хафтада ўттиз бешта намоз бўладиган бўлса, сиз фарзандингизга ҳар бир намозини мўлжаллаб ўттиз беш минг сўм маблағ беринг. Шу маблағни фарзандингизга беришингиздан аввал, унга ўз вақтида намоз ўқишини эвазига бераётганингизни айтинг. Агар бир маротаба намозини кечиктирса ёки намозини ўқимайдиган бўлса, сиз бу маблағдан ўша намозини пулини олишингизни айтинг. Шу бир ҳафтанинг охирида қанча миқдорда маблағ қолса, ўшани фарзандингизни ёнига қолишини айтиб шарт қўйинг. Бир қанча ота-оналар бу услубдан фойдаланишди. Фарзандларни аксари камдан-кам ҳолатларда минг сўм ёки икки минг сўм маблағни ютқазишди. Бир ҳафта мобайнида иложи борича пул ютқазмасликга ҳаракат қилишди. Негаки, болалар ёшлигидан «Мени юрагимни тишласанг ҳам, нонимни тишламагин» деб ўзларига шиор қилиб олишган бўлади. Бор маблағини ютқазмаслик мақсадида, улар намозини ўз вақтида ўқиб, уни қолдирмасдан адо этишади. Сиз шу услубдан ҳам фойдаланиб, фарзандингизни намозга ва интизомга ўргатишингиз мумкин.

Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни илмий мажлисларида шундай дедилар .Инсонга ҳаётда ғам, мусибат ва машаққатлар етади. Агар банда чуқурроқ ўйлаб давоми...

3937 16:24 / 21.11.2024
. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида ва масжид бино қилишга амр давоми...

1462 11:48 / 23.06.2025
Эй ёшлар жамоаси, шуни билингки, Аллоҳ таоло Ўзининг фазлини ато қилишда ҳеч кимни унутмайди..Тавба қилувчи ёш йигитдан кўра, Аллоҳ таолога маҳбуброқ нарса давоми...

3114 18:00 / 07.01.2023
Сиз расмда кўриб турган ҳолат Марокаш давлатида бўлиб, у ерда Қуръонни ёдлаган қориларни мана шундай икром қилишар экан. Қуръони Каримни ўқувчилар, ёд олувчилар, давоми...

1800 09:00 / 04.05.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021