1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Ҳадис ва Ҳаёт» 25-жуз. Нубувват хонадони хонимлари

13:14 / 06.10.2021 2382 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Нубувват хонадони хонимлари» деб номланган 25-жузи.


«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг мазкур жузи «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари фазилатлари» деб номланади.
Мазкур жузга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча азвожи мутоҳҳаралари – пок жуфти ҳалоллари, қизлари ҳамда аҳли байтга энг яқин бўлган икки саҳобия - Умму Айман ва Умму Сулайм розияллоҳу анҳолар ҳақидаги маълумотлар киритилди. Ушбу камтарона ҳаракат самарасини «Нубувват хонадони хонимлари» деб номладик.

Мусулмонлар оммасига бу улуғ зотлар ҳақидаги батафсил маълумотлар жуда ҳам зарур. Зеро, ҳозирги ва келгуси авлод аёл-қизларимиз, хонимларимиз учун шахсий ўрнакнинг энг олий даражаси айнан ушбу пок зотлардир.


Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2021 йил (2014, 2016, 2019)
Ҳажми: 456 бет
ISBN: 978-9943-6458-4-4
Ўлчами: 84×108/32
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 10 мартдаги 1801-сонли тавсияси ила чоп этилган.


Ушбу китобниниг электрон нашри ҳам бор. Уни ўқиш учун сизга «Hilol eBook» дастури керак бўлади:

Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Бешинчи фасл Набий алайҳиссаломнинг азвожлари фазллари
Саййида Хадийжа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳонинг фазллари
Саййида Оиша бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳонинг фазллари
Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳонинг фазллари
Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳонинг фазллари
Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳонинг фазллари
Умму Салама розиялоҳу анҳонинг фазллари
Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳонинг фазллари
Жувайрия бинти Ҳорис розияллоҳу анҳонинг фазллари
София бинти Ҳуяй розияллоҳу анҳонинг фазллари
Рамла бинти Абу Суфён розияллоҳу анҳонинг фазллари
Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳонинг фазллари
Зайнаб бинти Расулуллоҳ розияллоҳу анҳонинг фазллари
Руқайя бинти Расулуллоҳ розияллоҳу анҳонинг фазллари
Умму Кулсум розияллоҳу анҳонинг фазллари
Фотима розияллоҳу анҳонинг фазллари
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мавлотлари Умму Айманнинг фазллари
Умму Сулайм розияллоҳу анҳонинг фазллари

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Бундан юз йилча муқаддам ёзилган ушбу ихчам рисола Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан, иймонини советлар тузуми тазйиқидан сақлаб қолиш мақсадида кўп йиллар давоми...

2972 16:20 / 04.03.2022
quotЗикр аҳлидан сўрангquot тўпламининг 3жузи қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Зикр аҳлидан сўранг, тўпламининг давоми...

3267 05:00 / 02.02.2015
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг бор ҳақиқати, деб давоми...

7273 10:49 / 15.03.2018
quotМазҳабсизлик Ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир, китоби чоп этилди.Мазҳабсизлик Ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир, деб давоми...

5894 05:00 / 02.02.2015
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021