1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Умарали эшон – Нақшбандия тариқатининг олим ва мударриси (иккинчи мақола)

15:30 / 14.10.2021 2559 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умарали Эшон каромат соҳиби ва валий зот бўлганлар. Шоли экиш мавсуми яқинлашганда Умарали халифа ҳазратлари муридларига бу йил шоли экиш ниятида бўлган деҳқонларни масжидга тўпланишларини буюрадилар.

Жамоат тўплангач, халифа: “Бу йил шолини кўпроқ экингиз! Икки йилга етадиган бўлсин. Илло, келгуси йили қурғоқчилик бўлиб, шоли суғоришга сув тополмайсизлар”, дейдилар. Бу башорат оғиздан-оғизга ўтиб бошқа қишлоқларга ҳам етиб боради. Аллоҳнинг амри билан келгуси йили сув кам бўлиб, шоли жуда ҳам кам бўлган. Халифанинг башоратига ишонмаган ёки бу хабар қулоғига етиб бормаган деҳқонлар уруғликка ва меҳнатларига куйиб қолавердилар. Эшон бобога ишониб, ўтган мавсумда икки ҳисса экканлар эса ўтган йилнинг ҳосили билан тирикчилик қилганлар.

Аллоҳ таоло тақво ва зоҳидлик қилган ҳамда кўп ибодат ила қурбат ҳосил қилиб валийлик даражасига етган бандаларига икром кўрсатиб, баъзи оддий одамлар қила олмайдиган нарсаларни қилдириб, дуоларини қабул қилиб олий даражадаги илму ирфон ҳамда фаросат бериб юзага келишини жорий қилади.

Қуйидаги ривоятлар Умарали эшоннинг Наманганда истиқомат қилувчи авлодларидан ёзиб олинган. Кунларнинг бирида Эшон Ҳазратларининг олдиларига қизлари Зиёдахон ойи падари бузрукворларини кўриш учун Намангандан келадилар. Ўзлари билан Эшон Умарали бобонинг суюкли набиралари Шамсиддинхон ҳам келади. Шамсиддинхон ёш бўлса-да ўткир зеҳнли, тақводор, илмга чанқоқ ва шижоатли бола эдилар. Эшон Ҳазратларининг уйлари масжид ва хонақоҳларининг ёнида жойлашган эди. Шамсиддинхон Эшон бобо хонақоҳларига киради ва толиби илмларга дарс бераётган боболарини кўради ва дарров уларнинг сафларига келиб қўшилади. Шу пайт Ҳазрат бошларидаги саллаларини ечиб, суюкли набираларининг бошларига кийдириб, шундай дейдилар:

– Бу киши менинг набирам Шамсиддинхон. Худо хоҳласа, Наманганнинг кўзга кўринган олими фузалоси, қорию мураттаби бўлиб етишади. Чиндан ҳам Аллоҳнинг изни билан Шамсиддинхон қори домла боболари айтганидек, Наманганнинг кўзга кўринган илм аҳлларидан бўлдилар.
 
 Яна бир ривоят ҳам авлодлар хотирасида сақланиб, шу кунгача оғзаки тарзда етиб келган. Бир куни Эшон Ҳазратлари олдиларига бир чақалоқни кўтариб олиб келишади. У чақалоқ туғма соқов бўлиб, овоз чиқариб йиғламаётган эканидан шикоят қилишади. Шунда ҳазрат чақалоқни қўлларига олиб, бир назар соладилар ва орқасига бир марта оҳиста урадилар, чақалоқ овоз чиқариб, йиғлаб юборади. Шунда ҳазрат чақалоқ танглайини хурмо билан кўтариб, ҳаққига дуо қилиб, шундай дедилар: Худо хоҳласа, бу бола катта бўлиб, қорию мураттаб бўлади. Ҳақиқатан ҳам ҳалиги бола улғайиб мураттаб қори ва амалли олимлардан бўлади».

Умарали Охунднинг суюкли набиралари Шамсиддинхон ва у кишининг укалари Жамолхон қори домла тахминан 1993-1994 йиллар боболарининг қабрларини зиёрат қилгани борганларида, юқорида зикр қилинган (соқов туғилган чақалоқ) кишининг ўзлари ҳам ўша ерда эканлар. Эшон Ҳазратлари ҳақларига халиги киши бир чиройли ва хушовоз ҳолатда қироат қилдилар. Шамсиддинхон қори домла боболари ҳақларига дуои хайр қилдилар – деб эслашади қишлоқ аҳли. Юқоридаги кароматлардан сўнг у кишини халқ «Эшон бобо» деб атай бошлайди. Тез орада у кишининг довруғи бутун Қўқон хонлигида маълум ва машҳур бўлиб кетади.

(Давоми бор)

Акрам Шарипов, мустақил илмий тадқиқотчи.

Чиноз тумани, Олмазор қўрғони


 
 


 

  

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
20 асрнинг машҳур олими ва фозили, таниқли уламо Мулла Фатҳиддин Абдуллоҳ махдум ўғли 1904 йил Наманган вилояти, Чортоқ тумани, .Кўшан, қишлоғида таваллуд топди.Отаси давоми...

4497 17:00 / 20.03.2022
Мулла Довудхон тўра домла 1945 йил шаҳарнинг Чуқур кўча даҳаси Баҳодирхон эшон маҳалласида таваллуд топдилар. У зотнинг насаблари ота томондан .шайх Ҳованди давоми...

4323 14:00 / 31.07.2022
Ушбу мақолада 20 асрда яшаб, фаолият юритган, қорилар султони халқ орасида .қўнғироқ қори,, .булбул қори, дея машҳур бўлган зот, ҳофизи Каломуллоҳ Муҳаммад Шариф қори давоми...

3858 14:00 / 22.05.2022
У кишининг исмлари ва кунялари У кишининг тўлиқ исмлари Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридийдир. У зот Самарқанднинг Мотурид номли қишлоғида туғилганлар. давоми...

1148 14:34 / 17.10.2025