1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Шайтон мағлуб бўлгунича истиғфор айт!

11:30 / 18.10.2021 3887 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Ҳариб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб деди:

- Эй Аллоҳнинг Расули! Мен кўп гуноҳ қилиб қўймоқдаман.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дедилар:

- Аллоҳга тавба қил ва истиғфор айт.

У деди:

- Тавба қилгандан сўнг яна гуноҳга қайтаяпман.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дедилар:

- Аллоҳга тавба қил ва истиғфор айт.

У деди:

- Қачонгача, эй Аллоҳнинг Расули?!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дедилар:

- Шайтон мағлуб бўлгунича!

Иблис инсонларнинг адаштиришдаги қуролларидан бири уларга гуноҳларини катта кўрсатиб, Аллоҳнинг раҳматини уларнинг ақлига кичкина қилиб кўрсатишидир.

Инсон гуноҳ қилар экан Иблис унинг олдига келиб энди унга солиҳлар орасида жой йўқлигини, бу дин тақводорларники эканлигини, у гуноҳ қилиб Аллоҳнинг пардасини йиртганлигини, энди қайтишга йўл йўқлигини айтади.

У ифлос бизни ўзи билан тенглаштиришни истайди. У гуноҳ қилганида кибр қилган, саркашлик қилган эди. Биз билан унинг орасида катта фарқ бор. Бизнинг отамиз Одам алайҳиссалом гуноҳ қилганларида истиғфор айтганлар, йиғлаб надомат қилганлар, тавба қилганлар. Аллоҳ у зотнинг тавбаларини қабул қилиб ҳатто пайғамбар қилган.

Аллоҳ билан сизнинг орангизга шайтоннинг кириб олишига йўл қўйманг. Қанақа ҳолатда бўлманг, Аллоҳ томон юришни давом эттиринг. Гуноҳ қилсангиз истиғфор айтинг, Ундан узоқлашсангиз яна қайтишга шошилинг, Аллоҳ сизни кечириши учун очиб қўйган эшигини сиз ёпиб қўйманг!

Вақти-вақти билан қилиб турадиган гуноҳингиз учун масжидга боришни, жамоатни тарк қилманг. Аксинча, янада кўпроқ ғайрат қилинг.

Қутила олмай турган гуноҳингиз сабаб, бир фақирга беришга одатланган садақангизни тарк қилманг.

Менга айтингчи, агар қилган гуноҳингиз учун масжидни тарк қилсангиз, садақа беришни тарк қилсангиз қайси эшикдан кирмоқчисиз Роббимиз ҳузурига?!

Иш осон. Агар гуноҳдан қутилишга қодир бўлмасангиз унга қарши тоат билан, яхши ишлар қилиш билан курашинг.

Буюк саҳобий Абу Миҳжан Сақафий розияллоҳу анҳу ароқ ичишга мубтало бўлган эди. Аммо жиҳодлардан қолмас эди. Аллоҳ унга шу эшикни очиқ қолдирганини билиб уни муҳофаза қилди.

Қодисия жангида Абу Миҳжанни маст ҳолида қўмондон Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг ҳузурига олиб келишди. Уни дарҳол оёқ-қўлини кишанлашди. Жанг эса давом этар эди. Абу Миҳжан Саъд ибн Ваққос розияллоҳу анҳунинг хотинидан оёқ-қўлини ечиб юборишини, у жангда иштирок қилиб, жанг тугаганидан сўнгра қайтиб келишини, шунда яна кишанлаб қўйиши мумкинлигини сўраб ёлворди.

У жанг пайтида Аллоҳнинг қўшини орасида бўлмасликни ўзига катта мусибат деб билди.

Саъд розияллоҳу анҳунинг хотини кўниб уни бўшатиб юборди. Абу Миҳжан юзини яшириб жанг қилди. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу уни кўриб ажабланди:

- От Абу Миҳжаннинг оти. Зарбалар Абу Миҳжаннинг зарбаси. Аммо Абу Миҳжан кишанда-ку!

Жанг тугагач Абу Миҳжан дарров кишанланган жойига қайтди ва оёқ-қўлига кишан солди.

Форслар мағлуб бўлиб Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу қайтиб келгач хотини бўлган воқеани унга айтиб берди. Шунда Саъд розияллоҳу анҳу деди:

- Бундан сўнг қаҳрамонларча жанг қилган бу кишини дарраламайман!

Кейин Абу Миҳжанни озод қилди. Шунда Абу Миҳжан деди:

- Олдин мен ароқ ичар эдим. Менга жазо берилар ва мен тозаланар эдим. Аллоҳга қасамки, бундан сўнг ароқ ичмайман!

Гуноҳинг қанчалар катта бўлмасин Аллоҳ очиқ қолдирган тавба эшигини ёпма. Эҳтимол бир кун шундан яна қайтиб кирарсан!

Абдулқодир Полвонов тайёрлади

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир йигит кекса отасини шифокорга олиб борди. Шифокор кўригидан қайтаётганда отахон .Болам очликни ҳис қиляпман,, деди. Ўғил дарҳол отасини қиммат ресторанлардан давоми...

2187 13:04 / 15.04.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни туш кўрдилар. Тушларида саҳобалар билан биргаликда Маккага кириб, Каъбани тавоф қилаётган эканлар. Уйқудан тургач, давоми...

3372 10:08 / 17.12.2024
Ибнул Жавзий ўзининг .Уйунул ҳикоёт, китобида келтиради.Бир қассоб қўшнисининг қизини севиб қолди. Бир куни қизнинг оиласи уни бошқа қишлоққа бир юмуш билан давоми...

4651 11:00 / 06.02.2023
Бир танишим бор. У қизини жуда ҳам қаттиқ яхши кўрар эди. Ўзи Аллоҳ таолога ибодат қилмас, шариатга зид ишларни қилиб юрар эди. Бир куни унинг қизи давосиз дардга давоми...

4875 13:30 / 04.08.2021