1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Рабиъул аввал ойида юз берган тарихий воқеа

18:30 / 22.10.2021 2924 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳижрий 1 йил, 12 рабиъул аввал, жума куни (мил. 622 йил 23 сентябр) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қубо қишлоғи билан Ясриб (Мадина) шаҳри ўртасидаги Бани Солим ибн Авф водийида биринчи жума намозини юз кишилик жамоат билан ўқидилар. Жума намозидан сўнг Ясриб (Мадинаи мунаввара)га кирдилар ва Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳунинг бўш уйига жойлашдилар;

– «Сўкиш, ҳақорат қилиш» маъноларидаги «Ясриб» номи «Мадинатур Расул», «Мадинатун Набий» (Пайғамбар шаҳри) деб, кейинчалик қисқариб «Мадина», «Мадинаи мунаввара» деб, атала бошлади;

– бир неча кун ўтиб Мадинага Савда онамиз, Фотима, Умму Кулсум, Усома ибн Зайд ва Умму Айманлар ҳамда Абдуллоҳ ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳум оиласи билан келишди;

– шундан кейин биринчи бўлиб Масжиди Набавийни қуриш ишлари бошланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
170. Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулнинг ўғли Абдуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб .Эй Аллоҳнинг Расули, эшитишимча Абдуллоҳ ибн давоми...

7921 13:30 / 26.04.2019
Келаси йили ҳаж мавсумида ваъдалашилган жойга ясрибликлардан ўн икки киши келишди. Яна Ақабада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашишди. Шунда давоми...

9194 16:04 / 02.01.2018
783. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар уч киши бўлса, иккитаси учинчини қўйиб пичирлашмайди,, давоми...

4306 23:03 / 11.11.2022
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни оламларга раҳмат қилиб юборган ақ таолога Ўзининг жалолига яраша ҳамду санолар бўлсинОламларга раҳмат қилиб давоми...

5716 18:44 / 28.04.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар