1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Ички дард

09:00 / 26.06.2022 3748 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Университетлардан бирида дарс берадиган устозлардан бири доимо аёллар соатини тақар эди. Талабалар турли мажлисларда ўзаро уни ҳар-хил илмоқли сўзлар билан масхара қилишарди. Охири улардан бири сўрашга журъат қилди:

- Устоз! Нега аёллар соатини тақасиз?

Устоз деди:

- Бу соат вафот этган қизимнинг соати!

Ҳар-биримизнинг оғриғимиз бор. Агар уни инсонларга ошкор қилганимизда улар йиғлаган бўлишар эди. Аммо биз ичимизга ютамиз, сабр қиламиз. Чунки инсонларнинг сизга шафқат нигоҳи билан боқишлари ундан ҳам оғриқли.

Бу ҳаёт шафқатсиз курашдан иборатдир. Ҳар қанақанги табассумли юз ортида у инсонлардан яшириб юрадиган катта ғусса бўлади.

Кўпгина кулгилар ортида кўз ёшлари бўлади. Агар унинг кўз ёшларини кўрганингда: «Кўз ёшлари қуриб қолар даражада йиғлаган бу инсон қандай қилиб кулиб юрган экан-а», деб ҳайратда қолган бўлар эдинг.

Инсонлар тоққа ўхшашади. Салобатда эмас, кўпгина қисми яширинлигида. Айтишларича, тоғларнинг тўртдан уч қисми ер остида бўлар экан. Биз инсонларнинг ҳам ошкор қилганимиздан яширганларимиз кўпроқ. Касалликлар биз ейдиган нарса эмас, бизни ейдиган нарсадир!

Қанчалик инкор қилмасин, ҳар-бир инсонда оғриқ бор. Қанчалар яширмасин, ҳар-бир қалбда ғам-ғусса бор. Ташқи кўринишлар сени алдамасин.

Кишиларнинг сокин ва мувозанатда турганини кўриб ҳасадинг келмасин. Гоҳида улар қалбида фақатгина Аллоҳ биладиган олов бўлади.

Тутун чиқмагани унинг ёнмаётганини англатмайди. Осий инсон гуноҳидан мазза қилаётгани йўқ. Итоаткор инсон осонликча собит тургани йўқ.

Суюкли инсонини йўқотишдан қўрқиб уни тишлари билан қаттиқ тишлаб олган киши роҳатда эмас. Яқинини йўқотиб қўйиб қалбида ёриқ пайдо бўлган киши роҳатда эмас.

Кунлардан бир кун шифокорнинг ҳузурига бир киши кирди. У жисмидаги оғриқ руҳидаги ўчиқликдан шикоят қилди. Узоқ текширувдан сўнг аён бўлдики, унинг танасида ҳеч қандай дард йўқ экан. Дард унинг руҳида экан. Шифокор унга деди:

- Сизнинг муаммойингиз руҳийдир. Сиз кўпроқ дам олинг. Китоб ўқинг, сафар қилинг, янги дўстлар орттиринг. Сизга бир маслаҳатим бор. Шаҳримизда бир масхарабоз бор. Исми Карлина. У инсонларни кулдиравериб дардларини унуттириб юборади. Унинг томошаларига боришни тавсия қиламан сизга!

Шунда бемор йиғлаб туриб деди:

- Доктор! Ўша масхарабоз Карлина менман!

Абдулқодир Полвонов тайёрлади

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Унинг тиллодан бўлиши ҳаром, кумушдан бўлиши мустаҳабБу фаслда эркак кишиларнинг узуги ҳақида сўз кетади. Аёлларга тилло узук ва бошқа тилло тақинчоқлар ҳалол давоми...

8163 05:00 / 03.03.2017
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вақтларида ўзимни ёмғирдан пана қиладиган ва қуёшдан тўсадиган уйни ўзим давоми...

3635 05:00 / 03.03.2017
Шахснинг ўзиниўзи бошқариши ҳақидаги ҳикматни ёдингизга солиб қўйишни маъқул деб топдик. Унда Аллоҳ таоло, ўз Яратувчисини унутган, фоний дунёдаги бандалик давоми...

8160 16:18 / 27.07.2017
Аллоҳ таолонинг амри билан кишилик жамиятида мусулмонлар томонидан содир этилган турли хато, камчилик ва гуноҳлар каффорати учун бир ёки ундан кўпроқ қул озод давоми...

4060 05:00 / 03.03.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021