1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Истанбулда Ислом молия маркази ташкил этилади

18:41 / 31.10.2021 2206 pdf Ўқиш режими + -

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳар йили ўтказиладиган Минтақавий молия конференциясидаги видеомурожаати чоғида 2022 йилда Истанбул халқаро молия маркази (IIFC) очилишини ҳамда унинг таркибида Ислом молия маркази бўлиши кутилаётганлигини маълум қилди.

Президент конференция қатнашчиларига, жумладан АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқининг йирик компаниялари вакиллари билан қуйидаги янгиликни ўртоқлашди:

«Биз Истанбул молия маркази дунёнинг муҳим марказларидан бирига айланишга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, ушбу лойиҳа Ислом молия марказига айланишини истаймиз», дейди ўз мурожаатида президент Ражаб Тоййиб Эрдўған.

Ўсиб бораётган инфляция даражаси фонида лира курси долларга нисбатан 20 фоиздан кўпроқ қийматини йўқотди. Лекин Президент Туркиянинг яна бир бор хорижий сармоядорлар ишонадиган давлатга айланишига умид билдирди. Standard & Poor’s (S&P) Кредит рейтинг агентлиги 27 сентябр куни эълон қилган ҳисоботида Туркиянинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ўсиш даражаси 8,6 фоизга етиши таҳмин қилинмоқда.

2014 йилдан буён Туркия Президенти лавозимини бошқариб келаётган Эрдўған 2003-2014 йилларда бош вазир сифатида ишлаган. Президент бўлгунга қадар у Истанбул ҳокими лавозимида ҳам тўрт йил ишлаган, «зўравонлик ва диний ташвиқот ёки ирқий нафрат»да айбланиб қамалган. Эрдўған 2001 йилдаги молиявий инқироздан Туркиянинг муваффақиятли чиқиб кетишига сезиларли кўмак берган.

2,6 миллиард долларлик Истанбул халқаро молия маркази (IIFC) лойиҳаси Туркиянинг 2023 йилга бориб дунёнинг энг йирик иқтисодлари ўнталигига кириши ҳақидаги қарашларининг муҳим жиҳати ҳисобланади. Лойиҳанинг бош режаси 2009 йил октябр ойида, ҳукумат Истанбул мегаполисини минтақавий ва глобал молия марказига айланиш режаларини ишлаб чиққанида пайдо бўлган эди. Аташеҳир ва Умрания туманлари ўртасида жойлашган ушбу марказ АҚШда жойлашган энг йирик архитектура-муҳандислик фирмаларидан бири томонидан лойиҳалаштирилган. Шаҳарнинг Осиё томонидаги қарийб 70 гектар майдонда қурилаётган IIFC турли давлат ва хусусий банклар, назорат қилувчи органлар ва бошқа тегишли ташкилотлар, корхоналарнинг манзилига айланиши кўзда тутилган.

Манба: islommoliyasi.uz

Манба
islommoliyasi.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлатимиз давоми...

1583 17:13 / 05.06.2024
.Мотуридийлик ndash бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти, мавзусида халқаро илмийамалий конференциясини ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан давоми...

871 16:06 / 29.04.2025
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Бирлашган Араб Амирлиги Фатво кенгашининг таклифига биноан шу йилнинг 78 давоми...

1557 15:54 / 07.11.2023
Шу йил 2122 декабрь кунлари Непал пойтахти Катманду шаҳрида Қуръони Каримни ёддан ўқиб бериш бўйича II мусобақа бўлиб ўтади. Саудия Арабистони Ислом ишлари, даъват давоми...

1325 14:15 / 06.12.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021