1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Наҳотки, барча иллатларнинг давоси ғарбда бўлса!

14:00 / 24.07.2022 5533 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Доктора Кифоҳ Абу Ҳануд шундай дейди: «Зийнатдан холий бўлган ҳижобим билан машриқу-мағрибга сафар қилдим. Университетни тугатиб кўп атеистлар, ҳатто ароқхўрлар билан муомала қилдим.

«Онг, очилиш, тараққиёт, мода ва ривожланишни баҳона қилиб «ҳижобни ечиш»га мажбур бўлмадим.

Ички мағлубиятини ҳақиқий бўлмаган, сохта номлар билан ғилофлаш ғарбга бўш жомадон билан борганларнинг муаммосидир.

Ғарб сизнинг маданий ва фикрий танловингизни эҳтиром қилади. Улар сиздаги маданиятни ўрганишга ҳаракат қилишади.

Аммо баъзилар у ерга бориб кўзлари қамашади. Барча иллатларнинг давоси ўша ерда деб ўйлашади.

Ислом мероси ҳақида ёмон фикр тарқатиш, ғарбликларнинг барча фикрини маъқуллаб муқаддаслаштириш, уларни замонанинг энг буюк ҳикмати деб билиш ўзимиздаги нарсаларни билмаслигимизга ишорадир.

Кўпчилик билан суҳбатлашдим. Уларнинг бари агар ислом онгли равишда тақдим қилинса исломни ҳам, ҳижобни ҳам эътироф қилишади.

Биргина мисол ушбу фикрларимга мисол бўлади:

Америка университетларидан бирининг бир доктораси Марям онамиз ҳижобларига ўхшаш ҳижобимни кўриб у ҳақида сўради. Мен унга динимиздаги иффат тушунчаси ҳақида гапириб бердим. У менга: «Сизларга биз ета олмаймиз. Динингиз билан фахрлансангиз арзийди. Ишонинг узоқдаги воқеликни «Эй Яҳё! Китобни қувват билан (қаттиқ) тут!», деган асосга кўра яшаётган сиздаги ёш авлод ҳақиқатга айлантиради!».

90% Аёллар яланғоч-сифат кийинувчилар жаннатни ҳидини ҳам ҳидламаслигини билишади. Лекин, шундай бўлса ҳам узун ва ёпиқ либос киймайдилар.

Дарҳақиқат, 90% муслима аёллар қош терувчи аёл лаънатланганлиги ва ҳаром ишлигини билишади. Лекин, барибир қош теришади.

90% Аёллар атир сепиб кўчага чиқиш ҳаромлиги ва ҳадиси шарифда агар аёл кўчага атир сепиб чиқиб одамларга ҳидини ҳидлатса зино қилувчи деб айтилганини билишади. Лекин, бепарво бўлиб хушбўйланиб кўчага чиқаверадилар.

90% Аёллар кўчага безаниб, бўяниб чиқиш ҳаромлигини ва фақатгина маҳрами учун безаниш мумкинлигини ҳам биладилар. Аммо, буларни билсаларда кўчага ясаниб чиқадилар.

90% Аёллар аёлнинг овози фитна эканлиги ҳақида эшитишган. Аммо, ҳар жойда овозларини кўтариб гапириб, қаҳқаҳа отиб кулишади. Бу каби мисолларни кўп давом эттириш мумкин. Бироқ савол туғилади кишида: «Жаннат шунчалар ҳам арзон бўлиб қолдими ёки муслима опа-сингилларимиз жаннатдан воз кечдиларми»?!

Интернет манбалари асосида тайёрланди 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бану Ҳилол уруғида чўри бўлган Барира исмли аёл бор эди. Хожаси уни Муғис деган занжи қулга никоҳлаб қўйган эди. Чўрида танлов ҳуқуқи бўлмаганлиги учун Барира ўзи давоми...

3108 14:00 / 14.11.2023
Ислом менга узоқ кутилган тинчлик, сокинлик ва ички беғуборлик ҳиссини ҳадя қилди. Сора Германсон Сора, Исломни қабул қилгунингизга қадар ҳаётингиз қандай давоми...

2500 17:00 / 23.08.2022
Бир куни қизим чуқур ўйга толган ҳолда менга Ислом дини ва унга тобелик даъвосидаги айрим кишилар ҳақида саволлар бера бошлади. Унинг саволлари, унинг тили билан давоми...

4124 16:00 / 27.02.2019
Бир куни қизим чуқур ўйга толган ҳолда менга Ислом дини ва унга тобелик даъвосидаги айрим кишилар ҳақида саволлар бера бошлади. Унинг саволлари, унинг тили билан давоми...

3712 11:40 / 23.08.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021