1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аҳдга вафо

17:00 / 16.11.2021 2830 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу айтади:

«Бадр жангида иштирок қила олмаганимнинг сабаби шуки, мен ва Абу Ҳасил Мадина томон йўлга чиқдик. Бизни Қурайш мушриклари тутиб олишди. Биздан: «Муҳаммаднинг ҳузурига кетаяпсизми?», дея сўрашди.

Биз: «Йўқ, Мадинага кетаяпмиз», дедик.

Улар биздан Аллоҳнинг номини ўртага қўйиб: «Майли Маккадан кетасизлар, аммо Муҳаммад билан қўшилиб бизга қарши жанг қилмайсизлар», деб аҳд олишди. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб бу гапни айтдик. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унда қайтинглар. Биз уларнинг аҳдига вафо қиламиз. Аммо Аллоҳдан уларга қарши ёрдам сўраймиз», дедилар.

Бу вафо тўғрисида буюк инсондан буюк дарсдир. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга гўзал ахлоқларнинг бари берилган эди. Аммо душманга ёлғон гапириш мумкин. Ҳузайфа билан унинг ҳамроҳи Абу Ҳасил Қурайш мушрикларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бораётганларини айта олишмас эди.

Мушриклар улардан уришмаслик аҳдини олишган эди. Вафодор ва карим бўлган Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга уришишга рухсат бермасдан: «Қайтинглар, биз уларга берган аҳдимизга вафо қиламиз», дедилар.

Ҳудайбия сулҳининг бандларидан бири «Қурайшдан ким мусулмон бўлиб Мадинага келса уни қурайшга қайтариш», эди. Шу орада Абу Жандал мусулмон бўлиб келиб қолди. Унинг отаси Суҳайл ибн Амр ҳали ҳам мусулмонлар лагерида эди. Шунда у деди:

- Эй Муҳаммад! Сендан сулҳга кўра биринчи талаб қиладиган нарсам мана шу бўлади. Абу Жандални менга қайтар!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни отасига қайтардилар. Шунда Абу Жандал бақирди:

- Ҳой мусулмонлар! Мени мушрикларга топширасизларми?! Ахир улар мени динимда фитнага учратишади-ку!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

- Биз қурайш билан аҳд тузганмиз. Аҳдимизни бузмаймиз. Эй Абу Жандал! Сабр қил ва Аллоҳдан савоб умид қил. Аллоҳ яқинда сенга ва сен билан бирга бўлганларга енгиллик ва омонлик беради!-дедилар.

Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг душманларига қилган вафолари. Энди у зотнинг дўстларига қилган вафоларидан шубҳадамисиз?!

Биз у кишига вафо қиляпмизми?

Озод инсон гапига жавоб беради. Бир ваъдани бердими, у унинг бўйнига қарз бўлади. Унинг наздида тили билан айтган гапи ва чеккан имзоси тенг бўлади. Ваъдага хилоф қилиш гуноҳдир. У нифоқнинг учдан биридир.

Саййидимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:

«Мунофиқнинг белгиси учтадир: Гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса ваъдасига хилоф қилади, омонатга хиёнат қилади».

Абдулқодир Полвонов тайёрлади

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саҳобаларнинг ҳаёти чексиз ҳайратларга бойда. Бекорга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни .Йўлчи юлдуз, демаганлар. Кеча Усмон ибн Мазъуннинг давоми...

1633 14:39 / 05.05.2025
Тавба илм, ҳол ва амалдан иборат бўлиб, бу уч нарса бирбирига чамбарчас боғлиқдир.1. Илм гуноҳларнинг зарари жуда ҳам катта эканига ва гуноҳлар банда билан унга давоми...

3936 18:40 / 23.02.2019
Инсоннинг қалби худди қўрғонга ўхшайди. Шайтон ўша қўрғонга кириб, уни эгаллаб олишга ҳаракат қилади. Мазкур қўрғонни душмандан ҳимоя қилиш учун унинг эшик, давоми...

3079 09:00 / 13.08.2021
Битта ҳикоя баъзида мингта дарсдан фойдалироқ бўлади. Шунинг учун ҳам Қуръони Каримнинг учдан бири ҳикоялардир.Бу ҳикоялар шунчаки кўнгил хушлаш ёки ўқиб мазза давоми...

2485 15:36 / 26.12.2022