1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Тиб, фиқҳ ва ҳилмдан билмаганларим!

09:00 / 21.11.2021 2600 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуссамад ибн Муаққал Ваҳб ибн Мунаббаҳнинг ҳаммажлисларидан бирида шундай деганини эшитган:

«Мен сенга табиблар билмайдиган тиб, фақиҳлар билмайдиган фиқҳ ва ҳалимлар англамаган ҳилмни ўргатайми»?

Шериги: «Ҳа ўргатинг, эй, Абу Абдуллоҳ», деди.

«Табиблар билмайдиган тиб шуки, таомнинг аввалида Аллоҳ номини айтиб ва охирида Унга ҳамд айтмасдан емаслигингдир. Фақиҳлар билмайдиган фиқҳ эса ўзинг биладиган нарса ҳақида савол сўрасалар, унга ўз илминг билан жавоб бер, билмасанг билмайман деб айтишингдир. Ҳалимлар билмайдиган ҳилм кўп сукут қилишинг ва сўралган пайтдагина жавоб беришингдир», дедилар.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Албатта, одамларга уларнинг ҳар бири сўраган фатвоси учун фатво берган одам мажнундир», деганлар.

Қосим ва ибн Сирийн роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: «Кишининг жоҳил ҳолда ўлиб кетиши унинг билмаган нарсасини гапиришидан яхшироқдир».

Саийд ибн Жубайр роҳимаҳуллоҳ: «Ким билмаганини: «Мен биламан», деса унга вой бўлсин», деган.

Олимлар — устозлар ўз шогирдларига илм ўргатишдан ташқари «Билмайман» дейишни таълим беришлари лозим.

«Раббоний уламолар» асари асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Заҳабий ўзининг .Сияру аъломин нубало, китобида Али ибн Абу Тийбнинг таржимаи ҳолини зикр қилиб қуйидагиларни айтади.Фақиҳ Абу Тийбни султон Маҳмуд давоми...

2424 17:45 / 22.12.2022
.Корейс тузи, фойда ёки зарар Бугунги кунда турли таом тайёрлашда фойдаланиладиган рангсиз, кристаллсимон, сувда яхши эрийдиган моддага кўпчилигимизнинг кўзимиз давоми...

3259 15:10 / 10.04.2025
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ўрнашгач, Бани Нажжор қабиласи Зайд ибн Собитни олиб келди. Ўшанда Зайднинг ёши ўн олтидан ўтмаган эди. Улар Эй давоми...

4363 11:51 / 09.01.2024
Ниҳоят ўзингизни танлашга қарор қилдингиз...Энди бировларга осилмайсиз....Чунки чўкаётган кишини сомон қутқармаслигини англаб етдингиз...Тешик кемани ижарага давоми...

3001 14:41 / 21.01.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021