1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мусулмон аёлнинг романи номзодлар рўйхатига киритилди

14:00 / 23.11.2021 1851 pdf Ўқиш режими + -

Сиднейлик муслима ўқитувчи ёш китобхонлар учун роман ёзган. Китоб Австралиянинг энг нуфузли адабий мукофотларидан бирига номзод бўлган.

«Мен ўғил болалар ва қизлар учун китоб ёздим, уларнинг фикри ва ҳис-туйғулари жуда муҳим», дейди китоб муаллифи Рава Аржа.

Асли Ливанлик бўлган мусулмон ёзувчи Рава Аржа Сиднейнинг жануби-ғарбий қисмида туғилган. У мусулмон бўлмаган жамиятда вояга етди, бегона муҳитда ҳеч кимдан ёрдам кўрмаган, муҳожирларнинг фарзандлари каби ҳис-туйғуларини ўртоқлашади.

«Ҳатто китобларда ҳам тақдирим ва қалбимда акс-садо берадиган нарсани топа олмадим», дея таъкидлайди Аржа. Сўнгра ҳикоялар ёзишга ва ўз тажрибаси билан ўртоқлашишга қарор қилади.

Унинг «Команда F» дебют романи Австралиянинг турли нуфузли адабий мукофотлари учун номзодлар рўйхатига киритилган. Шу жумладан 2021 йилги Бош вазир адабий мукофоти, ёшлар учун мўлжалланган китоблари ўтган ойда эълон қилиниб, номзодлар рўйхатига киритилган.

Ғалаба қозониш умидида Аржа ушбу мукофот бошқа ёшларни илҳомлантиради ва улар унинг изидан боришларига ишонади.

Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти мажлислар залида .Ҳаж2024, мавсумида зиёратчиларга хизмат қилувчи гуруҳ раҳбарлари учун ўқув семинари давоми...

1596 20:14 / 04.05.2024
Мисрлик фазилатли шайх, мураббий, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар юртимизга ташриф буюргани ҳақида аввал хабар давоми...

1971 17:42 / 07.09.2024
АлАзҳар университети делегацияси .52 Қоҳира халқаро китоб кўргазмаси,га ташриф буюрган меҳмонларга Қуръони Карим тақдим этди.АлАзҳар ректори Муҳаммад давоми...

1850 08:58 / 06.07.2021
Бугун, 7 октябрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидига .Cакинат, оила мактаби ўқувчилари ташриф буюришди. Ташрифдан аввал ўқувчилар фазилатли давоми...

2240 01:35 / 08.11.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021