1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Намоз — таваккулга ундайди

10:00 / 24.11.2021 1881 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таваккул — мусулмон кишининг ишини ирфон, қурбат ва ризоси талабида, фойда, зарар, қийинчилик ва зиёнларга таслим бўлиб, қазо-қадарга рози, неъматларга шукр ва балоларга сабр қилган ҳолда Аллоҳ таолога топшириши демакдир. («Сирож» китобида келган, 80-бет).

Маълумки, барча ишлар — яхшилик, ризқ, илм ва фойданинг барчаси Аллоҳнинг измида. Биздан бунга эътимод қилишимиз, яъни таянишимиз талаб қилинган. Намоз бунинг амалга ошишида энг катта ёрдам берувчидир. Намоз кишини ҳақни қабул қилишга, фақат ва фақат ҳақ билан қаноат қилиб, унга рози бўлишга ундайди. Чунки, дунёдан дунё билан рози бўлган киши лаънатлангандир. Зуҳддан мақтов билан рози бўлган киши ҳақдан тўсилгандир. Ҳақдан ҳақ бўлмаган нима нарса билан рози бўлган киши тоғий, яъни золимдир. Огоҳ бўлинг, ҳақ бўлмаган нарсалардан огоҳ бўлинг! («Сирож» китобида келган, 65-бет).

Таваккул нима эканини Аллоҳга бўлган ишонч ва Унга бўлган эътимод ифодалайди. У Зотнинг кишини оддий бир сабаб ўлароқ ризқлантириши бунга мисол бўла олади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Ҳар қачон Закариё (Марямнинг) олдига — меҳробга кирганида унинг ҳузурида бир ризқ-насибани кўрарди» (Оли Имрон сураси 37-оят).

Ушбу оятда Аллоҳ таолонинг ризқ ва қурбат ўртасини боғлаб келтиришига бир қаранг!

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар сиз Аллоҳга ҳақиқий маънода таваккул қилганингизда эди, албатта сизларни эрталаб оч чиқиб, кечга тўқ қайтадиган қуш сингари ризқлантирар эди» (Муснади имом Аҳмад 1/323 ва Сунани Термизий 4/572). 

Бу ризқнинг кафолатланган эканига яна бир таъкиддир. Биз таваккулга буюрилганмиз, ризқ излашга эмас! Аллоҳ таоло айтади:

«Аҳли-умматингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг! Биз сиздан ризқ сўрамаймиз, (билъакс) Ўзимиз сизга ризқ берурмиз. Оқибат-жаннат — (аҳли) тақвоникидир» (Тоҳа сураси 132-оят).

Яъни, намозни бажо қилишга, мукаммал, гўзал ва бардавом адо қилишга ҳаракат қилинг. Вақтингиз ва ҳаётингизни фақат ризқ кетидан қувиш ва келажакни таъминлаш учун зое қилманг. Аллоҳ сизни ризқ талабида машаққат чекиб, бахтсиз бўлишингиз учун яратмаган. Дарҳақиқат, сизга намоз ўқишда бардавом бўлган чоғингиз ризқингизнинг кафолатини берган. Вақтики, сиз намознинг риоясини қилиб, уни адо қилар экансиз, ризқингиз кафолатлангандир. («Сиррун нажоҳ» китобида келган, 10-бет).

Таваккул қилувчи киши Аллоҳ таолодан бошқа махлуқотларга ва дирҳам-у бойликларга эътимод қилишдан беҳожатдир. Аллоҳ таоло айтади:

«Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир. Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир» (Талоқ сураси 3-оят). («Айюҳал валад» китобида келган, 63-бет).

Бу неъмат билан ризқланганлар нақадар бахтли! Ундан маҳрум бўлганлар нақадар бахтсиз! Аллоҳ таолога хушуъ билан бўлган намозга етказганига шукр!

Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳнинг

«Қалбни суғорган ҳикмат зилоли» китобидан.

Абдуссами Хайруллоҳ таржимаси.


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи намозхонларнинг намоз ўқиётганда қиём ҳолатида оёқлари орасини ҳаддан зиёд кенг қилиб ўқиётганига гувоҳ бўлиб қоламиз. Агар улар жамоат билан ўқишсалар давоми...

4896 05:00 / 09.01.2017
Икки вақтдаги намозни бирга қўшиб ўқиш ҳақида намозхонлар орасида айрим фикрлар бор. Чунки, уларнинг ҳаж мавсумида арафа куни намозларни қўшиб ўқиш хусусида давоми...

6622 05:00 / 09.01.2017
Намозни қуйидаги нарсалар бузадиМутлақ калом, қасддан берилган салом ва унга алик олиш, ингираш ва унга ўхшаш овозли нарсалар, охират ишидан бошқа сабабла овозли давоми...

19221 05:00 / 04.01.2017
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам .Нафл намозни уйингизда ўқингиз. Албатта, кишининг энг яхши намози давоми...

8093 05:00 / 31.12.2016
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021