1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Қуръоннинг ҳикматлари

11:00 / 20.05.2022 4788 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Ўқиганга қиёмат куни шафоатчи бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон ўқинглар, чунки у қиёмат куни соҳибига шафоатчи бўлиб келади», дедилар.

Имом Муслим Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

2. Ҳасталикларга шифо бўлади.

«Эй одамлар! Сизга ўз Роббингиздан мавъиза, кўксингиздаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди». (Юнус сураси, 57- оят).

«У (Қуръон) иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир...». (Фуссилат сураси, 44- оят).

3. Ўқиганга раҳбар бўлади.

«Бу китобда шак-шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир». (Бақара сураси, 2- оят).

«Сенга Китобни ҳар бир нарсани баён қилувчи этиб, мусулмонларга ҳидоят, раҳмат ва хушхабар қилиб нозил қилдик». (Наҳл сураси, 89- оят).

«Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур». (Исро сураси, 9- оят).

4. Ҳар бир ҳарфига ўнта савоб бор.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу хақида: «Ким Аллоҳнинг Китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бунинг учун бир савоб бўлади. Ҳар бир савоб эса ўн баравари(га кўпайтирилади). «Алиф. Лаам. Мийм – бир ҳарф» демайман. Балки «Алиф» бир ҳарф, «Лаам» бир ҳарф, «Мийм» бир ҳарфдир», дедилар».

Имом Термизий ривоят қилган.

5. Қуръон ўқилган уйда барака кўпаяди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай деди:

«Қуръон ўқилган уй эгалари учун кенг бўлади, унга фаришталар ташриф қилишиб, шайтонлар тарк этишади ва барака кўпаяди. Қуръон ўқилмайдиган уй эгалари учун тор бўлади, уни фаришталар тарк этишиб, шайтонлар келишади ва барака кетади».

Имом Доримий ривоят қилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тақво mdash мухлис бандаликнинг асосий белгиси. Биз тақво йўлини тутар эканмиз, ўзимизнинг чин бандалик даражамизни намоён этган, шайтон ва нафс алдовларидан давоми...

1654 11:56 / 27.09.2025
Мусулмонлар Уҳуд жангидан мағлуб бўлиб қайтишди. Аслида, бизни тарбиялайдиган, нафсларимизни, хатоларимизни кўрсатадиган мағлубият туғёнга бошлайдиган давоми...

3911 11:01 / 26.10.2023
.Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингиз эмас. Лекин яхшилик қилувчи ndash Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, набийларга иймон келтирган давоми...

25315 20:19 / 10.05.2018
Бир дўстим келиб хотинидан ажралишини айтди. У хотинидан ниҳоятда ғазабда эди. Худди отилай деб турган вулқон сингари эди.Мен ундан сўрадимУ хиёнат қилдимиУ деди давоми...

2209 11:00 / 24.07.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021