1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қозоғистонда халқаро илмий-амалий конференция бошланди

16:00 / 25.11.2021 2204 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 25 ноябрь куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси томонидан мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Мустақил Қозоғистон ва ислом қадриятлари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бошланди.

Анжуманда Қозоғистоннинг мустақиллик йилларида маънавий соҳада эришган ютуқлари, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ислом дини ривожи ва динлараро тотувликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси ҳамда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Токаев ташаббуси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинмоқда.

Шунингдек, қўшни ва хориж мамлакатлар билан дўстона алоқалар, мўмин-мусулмонларнинг иттифоқлиги йўлида диний пешволар томонидан амалга оширилаётган ишлар ва ҳамкорлик алоқаларининг янги босқичи тўғрисида сўз бормоқда.

Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Шайх Равил Гайнутдин, Россия мусулмонлари Марказий диний идораси раиси, Шайх-ул Ислом, муфтий Талгат Сафо Тажуддин, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев, Тожикистон ислом маркази раиси, муфтий Саидмукаррам Абдуқодирзода ҳазратлари, Мўғилистон мусулмон ташкилотлари иттифоқи раиси Ҳадис Ботирбек ҳожи, Қозоғистондаги «Нур-Муборак» Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаҳҳат ал-Жиндий, Россия Олтой Республикаси мусулмонлари диний бошқармаси муфтийси, Осиё мусулмонлари диний бошқармаси раиси Жанболат Охтаубаев, Омск ва Омск вилояти раиси Бота Бакулин сингари Ислом оламининг мартабали уламолари, муфтийлари, экспертлари ва маҳаллий йирик дин пешволари қатнашмоқда.

Халқаро анжуманда давлат ва жамоат арбоблари, зиёлилар, тарихчилар, хорижий давлатлар элчилари, вилоятлар бош имом-хатиблари ҳам иштирок этмоқда.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Имом Бухорий қадамжосининг янги мажмуаси қурилиши бошланди. Шу муносабат билан нуронийлар ва зиёлилар билан учрашув бўлди.Президент мўминмусулмонларни, давоми...

2035 18:30 / 15.04.2021
Аэропорт маъмурияти кўп сонли мурожаатлар ҳамда сайёҳларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, оператив равишда қўниш зали ҳудудида ибодат қилиш учун намозхона ташкил давоми...

2144 11:00 / 10.09.2019
Африка Қуръон нашрлари ва жаҳон мусулмон ёшлари уюшмаси томонидан имзолагган битимга кўра, Африканинг учта давлатига 120 минг дона Қуръони карим нашрдан давоми...

2361 15:03 / 07.02.2019
2024 йилнинг 10 апрель куни пойтахтимиздаги 125 та масжидда Рамазон ҳайити намози ўқилиши кутилмоқда. Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга давоми...

1910 18:32 / 09.04.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021