1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Япон йигити ватандошларига Исломдан таълим бермоқда

11:05 / 09.12.2021 2165 pdf Ўқиш режими + -

Туркияда истиқомат қилган япон олими Кайим Наоки Ямамото Истанбулдаги ватандош талабаларга Ислом дини асосларини ўргатмоқда. Бу ҳақда islam.ru нашри хабар берди. Халқаро диний конгресслардан бирида иштирок этиш учун Конияга ташриф буюрган Ямамото Анадолу нашрига Ислом дини билан танишлиги ҳақида гапириб берди.

32 ёшли японияликнинг сўзларига кўра, у Ислом динининг ахлоқий қадриятларидан ҳайратда қолган. Ямамото мусулмонлар хулқ-атворининг асосий меъёрларини ва Ислом тарихини ўрганиш мақсадида Туркияга келганини айтди. У аввал бу ердаги таълим марказида турк, араб ва форс тилларини, Қуръони Карим ва Ислом илмларини ўрганган.

«Ҳозир лойиҳа устида ишлаяпман, унинг доирасида Туркияга келган японларга Ислом дини ва бу дин маданиятини ўргатаман. Улар турк, араб ва форс тилларини ҳам ўрганадилар. Биз Ислом зиёлиларини етиштиряпмиз, уларга билим олиш имкониятини яратяпмиз. Ҳозирда менинг 5 нафар янги мусулмон талабаларим бор. Биз мунтазам равишда шахсий сайтларда ва машғулот хонасида учрашамиз. Бундан ташқари, онлайн тренинглар ўтказмоқдамиз», дейди Ямамото.

Япониялик олим Японияга қайтгач, унинг шогирдлари келажакда ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланишини таъкидлади. «Талабаларим Японияда мусулмон дини асосларини ўргатадилар. Улар менинг ишимни уйда давом эттирадилар», дея қўшимча қилди агентлик манбаси.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
Мақола мавжув эмас

4732 05:00 / 11.03.2017
Саудия Арабистони Фаровонлик бош бошқармаси Қуръони карим ва азоннинг энг яхши тиловати танловининг биринчи босқичида 162 та мамлакатдан 13 минг вакил иштирок давоми...

2710 10:30 / 26.06.2019
Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни .Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида,ги ПҚ5110сонли қарорга имзо чекди.Қарорга кўра, Ўзбекистон давоми...

2697 17:16 / 10.05.2021
Жорий йилнинг 7 май куни .Blackburn Roverс, футбол клуби уйи бўлмиш Ewood Park майдонида .Ҳалол озиқовқат, фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда Lancashire Telegraph канали хабар давоми...

1603 11:01 / 17.05.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021