1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Илтижо...

11:00 / 02.08.2022 3648 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расули карим қабрлари олдида ҳаёдан бошимни эгган кўйи туриб қолдим. Ичимдан қуйидаги сўзлар қочиб чиқа бошлади:

«Сиз Раббингиздан етказишни дўндирдингиз, биз дўндиролмадик. Умматингизга насиҳатни уддаладингиз, биз насиҳат қилолмадик. Китобингизни қувват-ла кўтардингиз, биз кўтаролмадик. Ҳаққа нусрат бердингиз, биз эплолмадик.

Баъзимиз соқол билан кифояландик ва суннат шу дедик. Бошқамиз эса жилбобини калталатди, амрингиз шу деди. Диндан пўстлоғи билан, жиҳоддан кўриниши билан кифояланишди ва ўзлари ҳам ўтиришди, бизни ҳам ўтқизишди.

Елкаларимизга пасткаш-тубанлар жоҳилу онги ўтмаслар минишди ва қонларимиз тўкишди, ерларимиз ўзлаштиришди, бирлигимиз бузишди.

Ё оламлар шафоатгўйи, ё заиф ва синиқлар ҳомийси, Раббингиз ҳузурида бизни шафоат қилинг!

Шояд У бизни кечириб, рози бўлса! Зеро Унинг шафоатига фақат эшигингиздан ўтамиз ва Унга яқинликка фақат меҳробингиздан эришамиз. Бизга тун узоқ ва ҳолимиз вой бўлмаслигини сўраб беринг, ё Расули акрам!

Аллоҳнинг салавот ва саломи сизга бўлсин, ё Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам!

Мустафо Маҳмуднинг «Нурли эрта» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдурраҳмон ибн Авф билан Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳумо учрашиб қолишди. Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг кўп сажда қилишини билган Абдурраҳмон ибн Авф давоми...

2387 07:00 / 01.07.2019
Бир киши Ибн Умар розияллоҳу анҳуга .Эй энг яхши инсон, эй энг яхши инсоннинг ўғли, деб мурожаат қилган эди, Ибн Умар розияллоҳу анҳу .Мен энг яхши инсон эмасман, энг давоми...

2022 07:00 / 30.06.2019
Аҳмад ибн Заҳҳокдан ривоят қилинади .Шурайҳ ибн Юнусни тушимда кўриб, .Эй Абул Хорис, Роббинг сенга қандай муносабатда бўлди, дедим. У .Роббим мени мағфират қилди, давоми...

1937 08:17 / 18.05.2020
Булардан ташқари, яна бир қанча разил хислатлар ҳам борки, улар туфайли мунозара қилаётганлар ўзларини тия олмай, мунозара охирида муштлашиш, ёқалашиш, кийимбош давоми...

2160 19:40 / 26.05.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021