1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудияда «Виртуал қора тош» лойиҳаси расман жорий қилинди

08:30 / 17.12.2021 3816 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони икки муқаддас масжид қўриқчилари институти билан ҳамкорликда мусулмонларга Ҳажарул асвадни виртуал реаллик (VR) технологияси орқали дунёнинг исталган нуқтасидан кўриш имконини берувчи «Виртуал қора тош» лойиҳасини расман жорий қилди.

Виртуал қора тош лойиҳаси икки муқаддас масжид имоми, доктор, шайх Абдулраҳмон ибн Абдулазиз ал Судайс томонидан очилди.

Унинг сўзларига кўра, виртуал олам орқали бутун дунёни кўриш, хусусан, икки муқаддас масжидга бориш каби барча ҳисларни, самимийликни рағбатлантириш учун виртуал симуляция муҳитини яратиш жуда ҳам муҳимдир.

Шайх Судайснинг қўшимча қилишича, икки муқаддас масжидда диний ва тарихий обидаларнинг мавжуд эканлиги, уларни рақамлаштириш ҳамда Саудия раҳбарияти томонидан тақдим этилган энг сўнгги технологик воситалар орқали бутун дунёга етказиш кераклиги қайд этилди.

Шунингдек, «Виртуал қора тош» технологиясини яратишда меҳнат қилган жамоаларнинг саъй-ҳаракатлари эътироф этилиб, уларнинг ҳақига Аллоҳ таолодан ҳидоят ва муваффақиятлар бўлиши сўралди.

Очилиш маросимида бир қатор университет ва ҳукумат амалдорлари, жумладан, «Виртуал қора тош» лойиҳасини яратишда хизмат қилган Уммул Қуръон университети раҳбари Турки ибн Сулаймон Ал-Амро иштирок этди.

Жамоатчилик ушбу виртуал реаллик технологиясидан қандай ва қачон фойдалана олиши ҳозирча аниқ бўлмаса-да, бу ташаббус рақамли технологиянинг бир қисми бўлиши ва Маккадаги «Икки муқаддас масжид»нинг архитектура кўргазма марказида намойиш этилиши айтилмоқда.

Ташаббус кўргазма ва музей ишлари агентлиги ҳамда Уммул Қуръон университети ҳамкорлигида амалга оширилган қўшма лойиҳа ҳисобланади.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Миср давлатининг АлАксар вилоятида истиқомат қилувчи Абдуллоҳ Муҳаммад Ҳалил болалигида чиройли овозга эга бўлган ва 8 ёшида Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган. Бу давоми...

2123 10:51 / 08.03.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев .Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида,ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2022 йил муборак Рамазон ҳайитининг давоми...

4236 18:57 / 30.04.2022
Давлат хизматлари агентлигининг маълум қилишича, 2021 йилнинг январьавгуст ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистонда яшовчи бошқа миллат вакилларининг давоми...

5322 11:13 / 06.09.2021
Шавкат Мирзиёев туризм масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Рамазон ҳайити муносабати билан фуқароларга дам олиш кунлари белгиланишини маълум давоми...

5679 21:05 / 26.04.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021