1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Умидсизликни енган Ато ибн Аби Рабоҳ

11:30 / 23.12.2021 3609 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тобеъинлар саййиди Ато ибн Аби Рабоҳ раҳимаҳуллоҳ қоп-қора, ғилай, чўлоқ, бурни Миср ловияси каби пучуқ киши эди. Кейинчалик кўзи кўр бўлиб қолди. У ҳақида Иброҳим Ҳарбий шундай дейди:

«Ато Маккалик бир аёлнинг қули эди. Унинг бурни Миср ловиясига ўхшар эди».

Шунча нуқсони бўла туриб уни нима ишлар қилди деб ўйлайсиз?!

У синиб қолдими? Бу машаққатлардан қутилиш учун зор-зор йиғладими?

У ўзича: «Мен қулман. Менда шунча нуқсон бор. Шу ҳолимда қоламан. Мени ҳеч ким қабул қилмайди», дедими?

Аммо унинг эшитадиган қулоғи, юрадиган оёғи, гапирадиган тили, ёзадиган қўли, фикрлайдиган ва ёдлайдиган ақли бор эди. Булар Атодаги бор нарсалар эди. У келажакка ишонч билан боқар, ўзи молик бўлган неъматлардан рози эди. У ўзгариш инсон замиридан бўлишини билар эди. У учун муҳими уни инсонлар қандай кўриши эмас, балки ўзини ўзи қандай кўриши эди. Агар ўзингни кучли ва закий кўра олсанг шундай кўринасан ва инсонлар ҳам шунга асосан муомала қилишади. Бахтиёр инсон борлиқни бахтиёр кўрган кишидир.

Умавийлар даврида ҳаж мавсумида нидо қилгувчи «Атодан ўзга киши фатво бермасин», деган эди.

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ: «Атодан афзал кишини кўрмаганман», деган эдилар.

Иброҳим ал-Ҳарбий айтади: «Мўъминлар амири Сулаймон ибн Абдулмалик икки ўғли билан Атонинг ҳузурига келди. Улар Атодан кўп нарса сўрашди. Ҳатто Ато уларга тескари қараб олди. Сўнгра Сулаймон ўғилларига: «Туринглар!», деди. Улар туришди.

Сулаймон доим ўғилларига: «Эй ўғилларим! Илм олишда сустлик қилманг. Мен ўша қора қул ҳузурида хор бўлганимизни ҳеч унутмайман», дер эди.

Ато ибн Аби Рабоҳ ўз замонида дунё олими бўлди.

Бу ўзига ишонган, ҳаётга ишончла боққан кишининг ҳаётидан бир лавҳадир. Шундай экан, ҳаракатда бўлинг, келажакка ишонч ила боқинг, нуқсонингизга парво қилманг. Сизда Атоники каби нуқсонлар йўқ. Тушкунлик нечун?!

«Умидсизликни шундай енгишган» китобидан.

Абдулқодир Полвонов таржимаси.

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши Расулуллоҳ алайҳиссаломдан .Қиёмат қачон қоим бўлади, деб сўради. У зотнинг давоми...

3734 16:20 / 26.08.2024
Тиббиёт факультетида ўқийдиган талаба ўртоқлари билан факультет биноси олдида турган эди. Шу пайт бир машина катта тезликда келиб, уни уриб кетди. Талабани дарҳол давоми...

2860 11:00 / 26.01.2023
Солиҳларнинг бирларидан қандай тавба қилганлари ҳақида сўралди. У зот шундай жавоб бердилар .Бир куни гуноҳларим, тоатларда камчиликка йўл қўйганим ва вафот давоми...

1778 12:40 / 19.05.2025
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Уйунул ҳикоёт, номли китобида келтиради.Бир саҳрода яшайдиган кишининг эшаги, ити ва хўрози бор эди. Хўроз эрталаб уларни давоми...

4580 09:00 / 04.02.2023