1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Кулдираман

11:30 / 29.12.2021 3108 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳужраларига келиб киришга рухсат сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшикларида ўша пайтда бир қанча кишилар киришга рухсат сўраб турган эди. Аммо Абу Бакр розияллоҳу анҳу изн сўрагач у кишига дарҳол киришга рухсат берилди. Бироздан сўнг Умар розиёллоҳу анҳу келиб киришга изн сўрадилар. У кишига ҳам киришга рухсат берилди. Умар розияллоҳу анҳу кирганларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, у зотнинг атрофларидаги завжалари ҳам жим сукут сақлаб ўтиришар эди. Умар розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кайфиятлари йўқлигини кўриб ўзларича: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кулдирадиган бирор гап гапираман», деб гап бошладилар:

-Эй Аллоҳнинг Расули! Хотиним умму Хорижанинг нафақа сўраганида бўйнига туширганимни бир кўрганингизда эди!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам буни эшитиб кулиб юбордилар. Атрофларидаги хотинларини кўрсатиб:

-Булар ҳам мендан нафақа сўрашмоқда, дедилар.

Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу қизлари Оиша онамиз розияллоҳу анҳони уришиб:

-Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан у зотда йўқ нарсани сўрайсанми, дедилар.

Умар розияллоҳу анҳу ҳам қизлари Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳони уришиб танбеҳ бердилар.

Икки онамиз ҳам: «Аллоҳга қасамки, бундан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳеч нарса сўрамаймиз», дейишди.

Ҳаёт ҳақида келган буюк ҳикоя бу. Сийрат саҳифаларининг энг порлоқ саҳифаларидан бири бу. Замон дарсларининг энг балоғатли дарси бу...

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эшикларида киришга рухсат сўраб турган кишиларга изн бермай турган эдилар. Оилавий муаммо туфайли кайфиятлари йўқ эди. Баъзан кишиларни дунёвий муаммолар бошини оғритади. Буни яхши ва тўғри тушунишимиз лозим. Уларни айбламаслигимиз керак.

Аммо Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларга рухсат бердилар. Сабаби, муаммо оилавий эди. Бу икки саҳоба эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қайнота бўладилар. Оилавий муаммоларни кўчага олиб чиқмасликда бу ҳикоя бизга гўзал намуна бўлади. Муаммони қайнота-қайноналар билишининг зарари йўқ. Аммо муаммо эр-хотиннинг ўртасида қолса янада яхши бўлади. Аммо бу ҳаётда гоҳида мушкулотлар кўчага чиқиб кетар экан.

Умар розияллоҳу анҳуга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзларидаги маҳзунликни кўриш осон бўлмади. Дарҳол бу маҳзунликни кетказмоқчи бўлиб у зотни кулдирмоқчи бўлдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам у кишига айнан ўшандай муаммони айтдилар. Яъни, хотинлари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам нафақа сўраб туришган экан. Аксига олиб ўша вақтда Набий алайҳиссаломда ҳеч нарса йўқ эди. Инсонларга ҳамма уйларда ҳам келишмовчилик бўлиб туришини айтиш тасалли бўлар экан. Эрларга «ҳамма хотинлар ҳам шундай» дейилади. Хотинларга «ҳамма эрлар ҳам шунақа, сизлар ҳам инсонларнинг бир бўлагисиз» дейилади. Инсонларга тасалли бериш кўнгил олишдир. Кўнгил олиш эса ибодатдир.

Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолар Набий алайҳиссаломда йўқ бўлган нарсани қизлари у зотдан сўрашига рози бўлишмади. Бу эса оталарнинг буюклигидир. Хотиннинг ота-онаси куёвларининг қўлида ҳеч нарса йўқлигини билиб қолишса қизларининг қўлидан тутиб борига қаноат қилиб туришни айтиши лозим. Чунки пул топа олмай турган эрдан кўп нарса талаб қилиш унга юк бўлади, эр ожизликни ҳис қилади. Бу эса эр-хотиннинг ўртасига совуқлик туширади, оилани барбод қилади!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
учинчи мақола Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга барча жангларда ихлос билан иштирок этиб, ўзларининг давоми...

2597 09:00 / 16.07.2023
У кишининг тўлиқ исмлари Саъд ибн Молик ибн Уҳайб ибн Абдуманноф ибн Зуҳра ибн Килоб ибн Муррадир. Саъд ибн Абу Ваққоснинг насаблари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

2703 15:07 / 18.11.2023
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик келганига олти йил тўлиб, еттинчи йилга ўтаётган бир пайт эди. Мушрикларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

8515 19:49 / 21.04.2017
Муҳаббат бу Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рафиқул аълога интиқол қилганларидан сўнг Мадинада тура олмай, азон айтолмай қолган Билол розияллоҳу давоми...

2062 17:00 / 23.11.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021