1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Авлиёлар каромати ҳақ

19:00 / 30.12.2021 3796 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саййидимиз Жалолуддин Суютий роҳимаҳуллоҳнинг ходими Муҳаммад ибн Али Ҳаббок айтади:

«Бир куни шайх Суютий билан Мисрдаги Муқаттам тоғидаги шайх Абдуллоҳ Жуюший мақбараси олдидаги хонақоҳда эдик. Шайх Суютий қайлула вақтида менга деди:

-Аср намозини Маккада ўқишни истайсанми. Аммо шарти шуки, буни ўлгунимча инсонлардан яширасан?

Мен:

-Ҳа, дедим.

Шунда шайх менинг қўлимдан тутди ва: «Кўзингни юм», деди. Мен кўзимни юмдим. Шайх мен билан йигирма етти қадам юрди. Сўнгра: «Кўзингни оч», деди. Мен кўзимни очдим. Қарасам Маккадаги «Муаллот» қабристонининг эшиги олдида турибмиз. Биз қабристонни зиёрат қилдик. Ҳадича онамиз розияллоҳу анҳони, Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳни, Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳни ва бошқаларни зиёрат қилдик. Ҳарамга кириб тавоф қилдик, замзамдан ичдик, асрни ўқигунимизча мақоми Иброҳимда ўтирдик. Ўша ерда шайх Суютий роҳимаҳуллоҳ менга деди:

-Эй ибн Али! Аллоҳ ерни бизга буклаб берганидан (яъни, бир неча сонияда Маккада пайдо бўлганимиздан) ажабланмаса бўлади. Аммо бизнинг ёнимиздаги Миср аҳли бизни танимаслигидан ҳар қанча ажабланса арзийди!

Сўнгра менга деди:

-Агар истасанг мен билан қайт. Хоҳласанг ҳаж мавсуми келгунича шу ерда тур, сўнгра ҳаж қилиб қайтасан!

Мен:

-Сиз билан қайтаман, дедим.

Бирга яна Ҳарамдан «Муаллот» гача бордик. Сўнгра менга шайх Суютий деди:

-Кўзингни юм!

Мен кўзимни юмдим. Шайх менинг қўлимдан тутиб етти қадам енгил югурди. Кўзимни очсам Мисрдаги шайх Абдуллоҳ Жуюший мақбараси яқинидаги Муқаттам тоғи устида турибмиз. Биз тоғдан тушиб Умар ибн Форизнинг ўша ердаги мақбараси олдига тушдик».

Ибн Имод Ҳанбалийнинг «Шазаротуз заҳаб» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳиндистонлик буюк уламолардан Абдулҳай Лакнавий айтадилар.Мен отам Мавлоно Абдулҳалим ҳузурида илм ўргандим. 17 ёшимда мен учун ўқилиши керак бўлган китоб давоми...

3796 17:00 / 09.01.2021
.Майда одам тоғда турганида ҳам майда кўринади, буюк одам чуқурда ҳам буюк кўринади, деган экан аҳли донишдан бири. Аксари олимларда бўлгани каби Шайх давоми...

1808 11:13 / 22.07.2024
Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби имомларидан энг улуғи, Ислом миллатининг фақиҳи Имом Абу Ҳанифа ҳижратнинг саксонинчи йили Ироқнинг Куфа шаҳрида туғилганлар. Бир давоми...

5894 22:16 / 27.04.2017
Қироат таъсирининг сириАбдулбосит қори раҳимаҳуллоҳдан .Қироатингиз барчага бирдек таъсирли бўлишининг сири нимада, деб сўрашганида, у киши .Бу тиловат Аллоҳ давоми...

3754 11:00 / 27.06.2021