1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: «Мударрис» академияси илк фаолиятини бошлади

23:03 / 30.12.2021 5752 pdf Ўқиш режими + -

Ортда қолаётган 2021 йил ҳаётимизда кўплаб янгиликлар ва воқеаларга бой бўлди десак муболаға бўлмайди. Энг муҳими, пандемия сабаб тўхтаб қолган ўқув машғулотлари давом эта бошлади, юртимиздаги боғчалар, мактаблар, лицей ва коллежлар ҳамда олий ўқув юртлари ўз фаолиятини аллақачон бошлаб юборган. Шунингдек, янги таълим даргоҳлари ҳам иш бошлади. Йил якунига етмасдан Аллоҳнинг иродаси билан яна бир янги ўқув даргоҳи куни кеча илк фаолиятини йўлга қўйди.

Кеча, 2021 йил 29 декабрь куни «Мударрис» академиясининг илк очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирга Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири, воиз, Қуръон ходими, устоз шайх Алижон қори Файзуллоҳ Маҳдум ўғли, шунингдек, ёшлари улуғ устозлар ва домлалар, халқимиз учун севимли бўлиб қолган Қуръон ҳофизлари ва илмга ҳарис бўлган азизлар ташриф буюришди.

Тадбирнинг очилиш маросимида устоз шайх Алижон қори ўзларининг ибратли мавъизалари билан анжуманда йиғилган азизларни қалбларини ва руҳиятларини шод этдилар. Жумладан, «Бугун ривожланган давлатларнинг барчаси таълим, илм билан юксалдилар ва ҳозирги кунда намуна бўлмоқдалар», дейди шайх Алижон қори.

Тадбир давомида Қуръони Карим тиловати ўқилди, сўнгра анжуман якунида устозларимиз томонидан дуолар қилинди.

Илк фаолиятини бошлаган «Мударрис» академияси қуйидаги йўналишларда ўқувчиларни қабул қилади:

Мактаб ёшигача бўлган болажонлар учун:

- «Жажжи академик» гуруҳлари;

- Мактабга тайёрлаш гуруҳлари.

Мактаб ўқувчилари ва катталар учун:

- Араб тили фонетикаси;

- Араб тили грамматикаси;

- Инглиз тилидан IELTSга тайёрлаш.

Аллоҳ таоло ушбу илм даргоҳини халқимизга муборак айласин, бу каби улуғ даргоҳларни бардавомли қилсин!

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Индонезия молия хизматлари бошқармаси OJK Индонезияда ислом молияси ривожи бўйича ҳисобот чиқарди. Миллий иқтисодий барқарорликни қўллабқувватлаш мақсадида давоми...

1593 10:52 / 12.11.2023
Аёл табиати шундай ҳамиша гўзалликка интилади, хонадонига файз берадиган жамики яхшиликларни хуш кўради ва энг муҳими, доимо қалбини маърифат билан тўлдиришга давоми...

799 17:24 / 26 январь
Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳроқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб давоми...

1734 01:59 / 09.04.2024
Аллоҳ таолонинг хоҳиш марҳамати билан тез кунда ҳадис ихлосмандлари ва барча китобхонлар, улуғ муҳаддис Муслим ибн Ҳажжож раҳматуллоҳи алайҳ томонидан таълиф давоми...

2538 16:00 / 09.03.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021