1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Умра сафари бошланмоқда!

19:05 / 05.01.2022 3406 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Саудия Арабистонидаги “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати раҳбари Абусарҳад Носир Абдуллоҳ жаноблари билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома имзоладилар.

Юртимизда умра сафарини ташкил этиш чораларини кўриш, ҳудудларда COVID пандемиясидан аввал навбатда турган фуқароларнинг имкониятларини ўрганиш, рўйхатларни қайта шакллантириш, авиақатновлар жадвалини ишлаб чиқиш ва зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари бошланди.

Шунингдек, умра зиёратини юқори даражада ташкил этиш учун кўп йиллик тажриба эга бўлган “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати орқали Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратчилар учун қулай шароитларни ҳозирлаш, Икки Ҳарам масжидига яқин бўлган меҳмонхоналарни танлаш, замонавий транспорт ва бошқа хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш каби ишлар амалга оширилади.

Таъкидлаш зарурки, шу кунларда Тошкент халқаро аэропортида норасмий шахслар алдовига учиб, ноқонуний йўллар орқали сафарга отланган кишиларнинг сохта ҳужжатлари сабабли муборак сафар охирига етмай қолган ҳолатлари аниқланмоқда. Шу боис, мўмин-мусулмонларни умра каби ибодат масалаларида жуда эҳтиёт бўлишлари ва бу борада ваколатли ташкилот бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси орқали муборак сафарларни адо этишларига чақирамиз.

Қисқа фурсатларда умра сафарлари бошланиб, ҳудудлардаги навбатлар асосида белгиланган тўловларни амалга оширган, тегишли вакцинани олган ва Саудия Арабистонининг карантин талабларини бажарган фуқаролар тартиб билан муборак сафарга жўнатилади, инша Аллоҳ.

Умра сафарларининг бошланиш санаси ва биринчи рейснинг учиш вақти ҳақида қўшимча хабар қилинади.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Tafsiri Hilol, дастурининг Android учун мўлжалланган янги нашри чиқарилди. Янги нашрининг асосий қулайлиги энди ижтимоий тармоқлар Google, Facebook ҳамда Yandex профилингиз орқали давоми...

2343 14:24 / 30.03.2021
Яратганга шукрки, юртимизда янги масжидларни бунёд этиш, мавжудларини замонавий шаклда қайта барпо қилиш ишлари бардавом бўлмоқда.Тошкент вилояти Бекобод шаҳар давоми...

3257 10:04 / 09.10.2018
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар хазратларининг ташаббуслари билан Республикамиздаги масжидларда фаолият олиб бораётган давоми...

1386 17:22 / 01.11.2024
Замонамизнинг забардаст уламоларидан, нақшбандия тариқатининг муршидларидан бири, етук аллома, устоз, шайх Ҳасан Қилич афанди ҳазратлари ҳамда Қуръони Карим давоми...

1883 12:05 / 24.04.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021