1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилиш ижод эркинлиги эмас

12:30 / 09.01.2022 3774 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилиш ижод эркинлиги ҳисобланмайди», дейди Россия Президенти Владимир Путин 2021 йил 23 декабрь куни анъанавий йиллик катта матбуот анжуманида. Бу ҳақда ria.ru манбасига таяниб, qalampir.uz сайти хабар берди.

Россия Президентининг йиллик катта матбуот анжуманида журналист экстремизмни тарғиб қилиш, ҳис-туйғуларни ҳақорат қилиш билан боғлиқ маъмурий ва жиноий ишлар кўпайиб бораётганини таъкидлади. Шу муносабат билан журналист кимнингдир ҳис-туйғуларини ҳимоя қилиш ва рассомнинг ўзини ифода этиш ҳуқуқи ўртасидаги чегара қаерда деган саволни Президентга берди.

«Ўлмас полк» сайтида Гитлер ёки Гиммлерни жойлаштириш — бу ижод эркинлигими? Келинг масаланинг шу томони ҳақида ўйлаб кўрайлик. <...> Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнини ҳақорат қилиш — бу нима? Бу ижод эркинлигими? Мен ўйлайманки, йўқ. Бу эътиқод эркинлиги ва Ислом динига эътиқод қилувчиларнинг муқаддас туйғуларига тажовуз қилиш», дейди давлат раҳбари.

Унинг сўзларига кўра бу янада кескин, экстремистик кўринишларни келтириб чиқаради.

«Мана улар Парижга боришди ва бутун таҳририятни отиб ташлашди» - деган Россия етакчиси.

Манба: qalampir.uz

Суннатилла Абдуллаев

Муаллиф
Россия Президенти Владимир Путин
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ҳар бир даврнинг ўзига хос телбалиги бўлади. Худога ишонмаслик давримизнинг телбалигидир. Мендан Аллоҳга бўлган ишончимни тортиб олганларидан кўра, теримни давоми...

3119 10:30 / 12.03.2021
Тарихдаги 100 та машҳур инсонrdquo китоби муаллифи доктор, профессор Майкл Харт Қоҳирада бўлиб ўтган анжуман доирасида, АлАҳрамrdquo газетаси мухбирининг саволларига давоми...

5997 14:30 / 14.08.2019
Гёте етмиш ёшга чиққанда Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони Карим нозил қилинган ўша муқаддас кеча Қадр кечасини хушуъ билан нишонлашга давоми...

207 21:38 / 21 февраль
Қуръон Аллоҳнинг Каломи деган гапни қабул қилишда ҳеч қандай қийинчиликни сезмадим. Чунки, Қуръонда ҳомила сифатларининг баён этилиши еттинчи аср илммаърифатига давоми...

1581 15:22 / 10.10.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021