1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Коронавирусга қарши эҳтиёт чоралари кучайтирилади

10:06 / 10.01.2022 2149 pdf Ўқиш режими + -

Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг фуқароларимизни Умра зиёратларидан қайтишларида короновирусга ПЗР ёки экспресс тестни Саудия Арабистони ҳудудида ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олиниши ва манфий натижасига мувофиқ кириб келишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Қуйидаги қоидалар яна назоратга олинади:

– Аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштирилади;

– Жамоат жойларида ниқоб тақиш, гигиена қоидаларига амал қилиш устидан назорат кучаяди;

– Ташкилий шаклидан қатъи назар, барча ташкилотларда ишчиларни эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади;

– Таътил пайти талабаларни коронавирусга тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади;

– Республикада турли тадбирлар ўтказилиши тақиқланади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юртимизда диний соҳа фаолиятига очилаётган имкониятлар самараси ўлароқ яқинда Qur`on tv илмий маърифий онлайн телеканали ташкил этилди. Ушбу муносабат билан қироат давоми...

3053 18:00 / 22.06.2021
Мамлакатимиз истиқлол байрамининг 33 йиллигини муносиб кутиб олиш, талаба ёшларга қулай шартшароит яратиш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг давоми...

1232 21:05 / 27.08.2024
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳаёт йўлларига, Ислом умматининг манфаати йўлида қилган хайрли ишларига холис назар ташлайдиган давоми...

2459 13:42 / 06.09.2022
Миср Республикаси Вақф вазирлиги берган маълумотга кўра, жорий февраль ойида мамлакат бўйлаб 44 та янги масжид ишга туширилади. Мамлакат муҳандислик ишлари давоми...

2592 13:34 / 05.02.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021