1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Инсонларга тепадан эмас пастдан қараш лозим

15:00 / 11.01.2022 2269 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Абдулқодир Жийлоний роҳимаҳуллоҳга кишилар дейишибди:

- Шогирдларингиз ичида солиҳлари ҳам, ярамаслари ҳам бор. Нега бундай?!

Шайх жавоб берибди:

- Солиҳлари бизники, биз эса ярамаслариникимиз!

Бу нима дегани? Буюкларимиз доимо бу умматнинг хизматида бўлишган. Ўзларини бундан беҳожат билишмаган. Улар туфайли Аллоҳ бир инсонни ҳидоят қилса буни ўзлари учун ғанимат ва ажр деб билишган.

Ҳали тўлиқ тузалмаган, қалби ва амалида нуқсони бор кишилар учун ўзларини доимо керак деб билишган.

Биз инсонларга тепадан эмас пастдан қарашимиз лозим. Ўзимизни нажотда, инсонларни эса ҳалокатда деб ўйламаслигимиз керак.

Агар сизда намоз ўқимайдиган дўст бўлса, ибодатларни адо қилмаса, аммо у бошқаларга азият бермаса, мурувватли бўлса, виждонли бўлса, гўзал хулқли бўлса, содиқ бўлса, ишончли бўлса, алдамаса, хиёнат қилмаса, қаҳрамон бўлишни суйса демак ундан яхшиликни умид қилсангиз бўлади.

Сиз унга ёрдам беринг. Унга яхшиликлар тақдим қилинг. Иншааллоҳ Аллоҳ уни тўғри йўлга бошлаб, келажакда у мусулмонларга қувват бўлар эҳтимол...

Зеро, ундаги мавжуд хулқлар инсонни фақат иймонга бошлайдиган хулқлардир.

Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жоҳилият даврида яхши инсон бўлган бир кишининг исломга кирганини кўриб шундай деган эдилар:

«Сен олдин қилган яхшиликларинг учун мусулмон бўлдинг».

Муслим ривояти.

Агар ростгўй, ишончли, мурувватли ва маломатчининг маломатидан қўрқмайдиган кишини кўрсангиз-у унинг исломида, ибодатида нуқсон бўлса, ундан яхшиликни умид қилиб Аллоҳ томон чақираверинг. Чунки у мусулмон бўлса бу ҳулқларини барчасини мусулмонлар хизматида ишлатади.

Олий мартабалар олдингиларга эмас, содиқларгадир!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биринчи офат ndash кераксиз сўз.Вақтнинг қадрига етган одам уни фойдасиз нарсага сарфламайди. Чунки Аллоҳ таолонинг зикрини қўйиб, кераксиз гапсўзлар билан машғул давоми...

3715 09:06 / 30.11.2018
Андалус вазирининг ўғли ҳикоя қилади .Даҳлизда ўтирган эдим. Бир китоб кўчирувчига Абулфараж Исфаҳонийнинг .Ағоний, китобини кўчиришни буюргандим. У давоми...

3707 07:10 / 09.08.2019
Бу воқеа Муқаддас Китоб ва Қуръонда берилган Мисрдан чиқиш ҳақидаги ривоятларнинг энг муҳим нуқтаси ҳисобланади. Матнларда бу аниқравшан тасвирланган. Бу ҳақда давоми...

3797 20:00 / 22.12.2018
Бир киши айтади .Ҳаммод ибн Масламани тушимда кўриб, .Аллоҳ сизга қандай муомала қилди, деб сўрадим. .Мени мағфират қилди, раҳм қилди ва Фирдавс жаннатидан жой давоми...

2918 07:10 / 05.10.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021