1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

АҚШда Муҳаммад Али куни нишонланади

13:00 / 13.01.2022 2329 pdf Ўқиш режими + -

АҚШнинг Иллинойс штатида жорий йилнинг 17 январь куни илк бор машҳур боксчи Муҳаммад Али куни янги қонунчилик доирасида нишонланади.

Айни кунда мусулмонлар жамоат бирлашмаси катта фаоллар билан, шу жумладан, муҳтарам Жесси Жексон, лейтенант губернатор Жулиану Стрэттон, Чикаго тарих музейи президенти Дональд Лассер, Муҳаммад Алининг қизи Марям Али ва бошқа таниқли шахслар иштирокида давра суҳбати ўтказилади.

Ташкилотчилар илк бор Муҳаммад Али куни ҳақидаги хабарни тарқатиш учун 10 000 та плакатларни буюртма қилишди. Уларни ҳар ким мусулмон ташкилоти веб-сайтида жойлаши ва уйда, ишда, синфда ёки офисда осиб қўйиши мумкин.

Плакатлар билан бир қаторда қизиқувчилар афсонавий спортчининг таржимаи ҳоли ҳақида ҳикоя қилувчи бепул ва оддий ўқув тўпламини олишлари мумкин.

Иллинойс АҚШнинг Ўрта Ғарбий қисмидаги штатдир. У эгаллаган майдони бўйича 25 ўринда - 149,998 км² ташкил этади. Аҳоли сони бўйича олтинчи ўринда. АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюросининг 2020 йилги маълумотларига кўра, 13,011,844 кишига етган.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
Миср Жамғармалар вазирлиги болаларни ўқитиш учун .Болалар ҳуқуқлари, таълим лойиҳасини бошлади. Бу ҳақда youm7 манбаси хабар берди.Миср Вақфлар вазирлигининг давоми...

2041 15:47 / 03.11.2021
2023 йил 25 май куни Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида таълим олаётган давоми...

2219 16:35 / 25.05.2023
Замонамизнинг машҳур мужтаҳиди, мисрлик улуғ олим, шайх Юсуф Қарзовий ҳазратлари бугун фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар. Aллоҳ таолодан ул зотнинг давоми...

3571 16:39 / 26.09.2022
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидига янги имомноиб тайинланди. Ушбу масжидга фазилатли шайх ҳазратларининг шогирдлари, ҳофизи Каломуллоҳ Ҳасанхон давоми...

12648 15:30 / 10.01.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021