1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фақиҳлик нишонаси

14:58 / 27.01.2022 1968 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Яқзон Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Кишининг намози узун, хутбаси қисқа бўлиши унинг фақиҳлигидан нишонадир. Намозни узун қилинглар, хутбани эса қисқа қилинглар».

Имом Муслим ривояти.

Намоз ва хутбанинг «иқтисодли» бўлиши жуда ҳам узун ёки жуда ҳам қисқа бўлиб кетмаслигидир. Мўъжаз ва ўртача бўлишидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоз ва хутбалари ана шундоқ бўлган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ишлари у зотнинг саҳобаи киромларига яхши ўрнак бўлган. Саҳобаи киромлар ҳам ҳабиблари Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшатиб намоз ўқиб, хутба қилишга ҳаракат қилганлар.

Абу Воил розияллоҳу анҳунинг ривоят қилишларича, ўша Муҳаммад алайҳиссалом мадрасаларини битириб чиқувчилардан бирлари, улуғ саҳобий Аммор ибн Ясир бир хутба қилибдилар. У кишининг балоғатли хутбаларидан баҳраманд бўлган Абу Воил ва унинг шериклари ҳазрати Аммор розияллоҳу анҳуга кунялари билан, «Эй Абу Яқизон!» деб мурожаат қилиб «Балоғатли хутбангни қисқа қилиб қўйдинг, узунроқ қилсанг, кўпроқ баҳраманд бўлар эдик», дедилар. Шунда Аммор ибн Ясир розияллоҳу анҳу бу ишни ўзларича қилмаганликларини, балки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиб қисқа қилганларини айтибдилар.

Манба: arabic.uz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иброҳим ибн Муслим Қурашийдан ривоят қилинади .Фотима бинти Муҳаммад ибн Мункадир кундузлари рўзадор бўлар, кеч кирганда эса ҳазин овозда .Бу кечани зулмат давоми...

1845 08:00 / 13.07.2020
Қалбнинг саломатлиги ва давоси, унинг бузуқлиги ва дарди ҳақида сўрабсан.Қалбнинг1 саломатлиги маҳзунлик ва ғаму андуҳлардадир. Унинг давоси эса Аллоҳ таолонинг давоми...

6784 17:29 / 12.09.2017
Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади .Аллоҳ рибони доимо нуқсонга учратур ва садақаларни зиёда қилур. Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш давоми...

3634 20:03 / 30.10.2018
Эътибор билан қарайдиган бўлсак, Ислом динининг батафсил ҳукмларини баён қиладиган барча манбаларимизда .Либос китоби, бор. Айниқса, ҳадис, тасаввуф ва фиқҳ давоми...

3002 09:10 / 05.08.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021