1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Қиёматда ҳаммамиз сўраламиз!

11:41 / 09.02.2022 3551 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Ҳар бирингиз мутасаддисиз, ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз. Ҳар бир раҳбар инсонлар устидан мутасаддидир ва улар учун масъулдир. Эр ўз аҳли аёли ва қўл остидагилар устидан мутасаддидир ва улар учун масъулдир. Хотин эрининг уйида мутасаддидир ва қўл остидагилар учун масъулдир. Қул хожасининг молига мутасаддидир ва унинг учун масъулдир. Ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз» (Имом Бухорий ривояти).

Ҳар бир раҳбар қўл остидагилардан сўралади.

Оила раҳбари оила аъзоларидан сўралади. Уларга тарбия, таълим берганидан, нафақа билан таъминлаганидан, алиментни вақтида, ҳийла ишлатмай берганидан, ҳаммасидан сўралади.

Аёл эрининг уйида, рўзғор ишида масъулдир ва рўзғорликка олиб келинган маҳсулотларни қандай ишлатгани, уй ишини қандай юритганидан сўралади.

Корхона, завод, фабрика, компания, фирма, ХТТ, МЧЖ раҳбарларлари ичши ходимлари ҳақида сўралади.

Маҳалла раиси маҳалладошларидан сўралади.

Шаҳар ҳокими шаҳар аҳолисидан сўралади.

Туман ҳокими туман аҳолисидан сўралади.

Вилоят ҳокими вилоят аҳолисидан сўралади.

Ҳар бир вазирлик, қўмита раҳбарлари ўз вазифаларини қандай бажарганларидан, ўз йўналишларида, тизимларида халққа қандай хизмат қилганларидан сўраладилар.

Давлат раҳбари мамлакат аҳолисига қандай раҳбарлик қилганидан сўралади. Зулмга йўл қўйдими, йўқми, адолатли раҳбар бўлдими, йўқми, ҳаммасидан сўралади.

Қаерда сўралади?

Бу дунёда масъулиятни қанчалик ҳис қилгани, вазифасини қандай бажарганидан, албатта, охиратда сўралади.

Охиратда банда Аллоҳ таолонинг ҳузурида У Зотга ҳисоб беради.

Охиратни, ҳисоб беришни ўйлаган раҳбар шунга қараб ҳаракат қилади.

Беш кунлик дунёда еб-ичиб, айшимни суриб қолай деб, охиратни унутган раҳбар қиёматда жуда қийин аҳволда қолади.

Зулмга учраган фуқаролар, аҳоли, маҳалладошлар, ходимлар, оила аъзолар қиёмат куни ҳаққиларини талаб қилишса, Аллоҳ таоло масъулиятсиз, золим раҳбардан мазлумларнинг ҳаққини олиб беради. То мазлумлар ўша раҳбарни кечирмагунча, Аллоҳ таоло кечирмайди.

Хуллас, раҳбарлик курсисида ўтирган ҳар бир банда кўзини каттароқ очиши, Аллоҳ таолодан ўзини масъулиятни ҳис қиладиган банда қилиб қўйишини, одамларга зулм қилишдан тийилиб, адолатли иш юритувчи инсон қилиб қўйишини йиғлаб сўраши лозим.

Аллоҳ таоло ҳар биримизнинг масъулиятли бўлишимизни насиб этсин, У Зот барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳакимлардан бири айтади .Бадназарлик туфайли кийимларда қўланса ҳид пайдо бўлади. Бу иш катта тажрибадан ўтган,. Бадназарлик инсонни ҳалок қиладиган касаллик. давоми...

3106 15:11 / 09.01.2024
Ҳадиси шарифда шундай дейилади .Назар солувчи ва назар солинган яъни, ўзига номаҳрамлар назари тушишига имкон берганни Аллоҳ лаънатласин, Мишкоти давоми...

2711 10:59 / 28.11.2023
Шахс ва жамият ҳаётини тартибга солиш, инсониятни икки дунёда бахту саодатга эриштиришга кифоя қилувчи кўрсатма ва меъёрларнинг энг тўғриси Исломдадир. Оилага давоми...

4026 15:02 / 26.10.2020
Ислом бирор нарсани ҳаром деб эълон қилса, унга боғлиқ бўлган, унга олиб борувчи нарсаларнинг барча кўринишларини ҳаром деб эълон қилади. Масалан маст қилувчи давоми...

5256 17:00 / 28.05.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151255 14:35 / 11.08.2021