1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Селфичи акалар...

13:56 / 16.02.2022 4951 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ижтимоий тармоқларда ўзини ўзи расмга олиб, саҳифасига жойлаштириш тобора кўпайиб бормоқда. Баъзилар кимлиги, қаердалиги, нима иш қилаётгани, ким билан биргалиги, фарзандлари нима қилаётгани, нима еётгани, нима ичаётгани, қаерга сафар қилгани, нима кийгани каби ҳолатларини расмга олиб саҳифасига жойлашга қизиқади.

У қилаётган баъзи ишларини халқ билан бўлишгиси келарди.

Оиласи даврасида ўтирганда, фарзандларининг кундаликларида қандай баҳолари борлигини ҳаммага эълон қилгиси келарди.

Улфатлари билан ошхона, кафеларда ўтирганда, қандай таом еб ўтиргани, салатлари нималардан иборатлиги, салқин ичимликлари нималигини ҳаммага билдиргиси, кўрсатгиси келарди.

Кўчада юрганда ҳам ўзи гувоҳи бўлган бирор воқеани ўзи таҳлил қилиб, хулоса чиқариб қўявермасдан, тармоққа ёзиб, ундан ташқари ўша воқеада иштирок этганларнинг расмларини ҳам постига қўшиб жойларди. Расмни тарқатишни эгаларидан сўраш кераклиги, умуман, улар билан боғлиқ ҳодисани барчага ёйишни сўраб кўриш керакми-йўқми, ўйлаб ўтирмасди.

Оғайнилари билан дам олишга қорли тоғларга борар экан, иложи бўлса ҳар бир босган қадамини турли томонлардан суратга тушириб, тармоққа жойлашга,  умрида “қор кўрмаган саҳрои кабирликлар”га қалин қорни ғирчиллатиб босиб юрганини кўрсатгиси келарди.

У қорли тоғ бағрида ўзини гоҳ мутафаккирдек тутиб, ибратли постлар ёзар, гоҳ бўйдоққа айланиб, севги ҳақида шеърлар “битарди”.

Денгиз бўйига ўхшаш жойларда ўтирганча, “севги бобида омади келмаган ошиқдек” хаёлларга берилар, изтиробларини баён этиб, ўз расмини қўшиб постлар қолдирарди.

Баъзан шаҳарнинг аллақайси бурчагида жойлашган кафеда ким биландир “қиммат” қаҳва ичиб ўтирганини ва бу пайтда ҳам ўзини Истанбулдаги Босфор бўғози соҳилида ўтиргандек ҳис қилаётганини билдиришга уринарди.

Сафарга кетаётганини, аэропорт терминали деразасидан ташқарига нигоҳ ташлаб турганини, ватани соғинчи уни қийнаётганини сездиришга уриниб пост қўяр, постнинг устида эса ўзи турган жой номини киритиб қўярди.

Уйида чироқ ўчса, қора расмнинг устига “21-аср” деб ёзиб, тармоққа жойлар, чироқ ёнса, баъзан “Чироқ ёнди” деб пост қўяр, баъзида эса чироқ ёнганини айтмай қўя қоларди.

Айтяпманку, у қилаётган ишларининг баъзиларини халқ билан бўлишгиси, халққа илингиси келарди.

Биродар, китоб ўқиётганингиз, Масжидга кираётганингиз расмини қўйсангиз, агар қалбингизда риё қилишни кўзламаган бўлсангиз, бу икки турдаги расмингиз бошқаларга ибрат бўлади деб умид қиламиз. Аммо бошқа юмушларни расмга олиб тармоққа жойлайвериш масаласини ўйлаб кўрарсиз.

Ахир сиз қаҳва ичиш, тоққа бориш, улфатлар билан ош ейиш ва ҳоказо ишларни халқ учун эмас, ўзингиз учун қиласиз-ку! Қолаверса, бундай ишлар мақтанчоқликка айланиб кетиши хафви бор.

Ҳар биримиз вақтимиз, умримиз, пулларимизни нималарга сарф этаётганимиз, илмларимизга қанчалик амал қилаётганимизга эътибор берайлик!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Банда қиёмат куни тўрт нарса ҳақида сўралмасидан туриб оёғи ўрнидан жилмайди: умрини нимага сарф қилгани, илмига қандай амал қилгани, мол-дунёсини қаердан топгани ва уни нимага харажат қилгани, жисмини нима учун фидо этгани».

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилгин!

Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иккита альпинист тоққа чиқаётган эди. Бир пайт олдиларидан баҳайбат айиқ чиқиб қолди. Улардан бири дарров ерга ўтириб, тоққа чиқиш учун мўлжалланган оёқ кийимини давоми...

2570 10:41 / 27.10.2021
Мусулмон киши, эркак бўлсин, аёл бўлсин, кийим Аллоҳ таолонинг неъматларидан бири эканини доимо эсга олиб, бу неъматга шукр қилиб туриши лозим.Кийим кийишда давоми...

6305 12:28 / 12.04.2017
4782. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Одамлар кумуш ва тилла маъданлари каби маъдандирлар. Жоҳилиятда яхши давоми...

5708 18:31 / 25.10.2017
Мўғулларнинг Бағдодга киргандан сўнг қилган энг ёмон иши китоб ва кутубхоналарни ёққани ва дарёга ташлаганидир.Бағдод бир неча йиллардан сўнг қайтариб олинди. давоми...

3355 17:00 / 06.03.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021