1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий ҳазратлари қорақалпоқ аҳли билан учрашдилар

09:54 / 23.02.2022 1894 pdf Ўқиш режими + -

Айни кунларда муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг Қорақалпоғистон диёрига ташрифлари давом этмоқда. Сафар асносида маърифий суҳбатлар ташкил этиш баробарида қорақалпоқ аҳлини юртдаги янгиланишлар моҳияти ҳақида хабардор қилиш, уларнинг дарду ташвишларига қулоқ тутиш, таклиф ва мурожаатларини ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Оролбўйи минтақасини ҳар жиҳатдан ривожлантириш бўйича ҳукуматимиз томонидан амалий ишлар бажарилмоқда. Айниқса, аҳолини иш билан таъминлаш, оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш, ёрдамга муҳтож кишиларга кўмак бериш ва атроф-муҳитни ўнглашга қаратилган манзилли дастурлар ижро қилинмоқда.

Муфтий ҳазратларининг ушбу минтақага ишчи гуруҳлар қаторида уюштирган сафарлари мобайнида у ердаги аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар қилиш, олиб борилаётган ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш билан чекланиб қолмай, Давлатимиз Раҳбари томонидан белгиланган муҳим вазифаларни адо этишда соҳа ходимларининг муносиб ҳиссасини таъминлашга ундамоқдалар.

Ушбу сўзларнинг амалий ифодаси сифатида Муфтий ҳазратлари Диний идора ҳисобидан Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиётини маънавий-маърифий соҳадаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион сўм хайрия сифатида ажратилди. Мазкур молиявий ёрдам минтақадаги масжид-мадрасалар фаолиятини яхшилаш ва диний соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш кабиларга йўналтирилади.

Маълумки, Қорақалпоғистонда 61 та жоме масжид фаолият юритади. Уларда 16 нафар олий маълумотли, 45 нафар ўрта махсус имом-хатиблар меҳнат қилади. Шунингдек, мазкур масжидларда 5 нафар олий маълумотли, 63 нафар ўрта махсус имом ноиблари ҳам хизмат кўрсатмоқда.

Ўтган йили 8 нафар имом-хатиб Тошкент ислом институти ҳузуридаги модуль таълим тизимига олий маълумотли қилиш учун ўқишга қабул қилинди. Бундан ташқари, 2 нафар имом-хатиб Тошкент ислом институти сиртқи бўлимини муваффақиятли тамомлади.

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти тасарруфидаги диний ташкилотлар ва соҳа ходимларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишларини бундан буён ҳам давом эттирилади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Жаганнат университети ЖУ давлат бошқаруви кафедраси ассистенти Риту Кунду 29 йил давомида қиёсий дин бўйича олиб борилган тадқиқотлардан сўнг Исломни қабул давоми...

2453 09:20 / 09.03.2021
Юртимизнинг пешқадам уламоларидан бири, Рустамжон домла Раҳматуллоҳзоданинг вафот этганлари муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз. Устоз Рустамжон домла давоми...

1106 16:19 / 10 февраль
Жамиятда инсонпарварлик, бағрикенглик, эзгулик, меҳроқибат ғоялари ва қадриятларини қарор топтирувчи муқаддас Рамазон ойи кириб келгани муносабати билан давоми...

2099 16:42 / 28.03.2023
Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов анъанавий брифингда маълум қилди. Жорий йилнинг 1718 август кунлари Президент Шавкат Мирзиёев икки Муқаддас масжид давоми...

2009 10:56 / 15.08.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021