1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Амалларнинг боғланган жойи ниятлардир

17:00 / 19.03.2022 3165 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қурайшдан бир киши Маккалик Умму Қайс исмли аёлга совчи қўйди. Умму Қайс мусулмон бўлиб Мадинага ҳижрат қилган эди. Умму Қайс у кишига Мадинага ҳижрат қилсагина турмушга чиқишини айтди. Маккалик киши фақатгина умму Қайсга уйланиш учун Мадинага ҳижрат қилди. Мадина аҳли унга «Умму Қайснинг муҳожири» деб лақаб қўйишди!

Мана шу қисса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг машҳур «Амаллар ниятларга боғлиқдир. Ҳар бир киши ниятига яраша олади. Кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Расули учун бўлса, демак у Аллоҳ ва Расули учун ҳижрат қилган бўлади. Кимнинг ҳижрати дунёга эришиш учун бўлса унга эришади, аёлга никоҳланиш учун бўлса унга никоҳланади. Ким нима учун ҳижрат қилса ҳижрати ўша учун бўлади!», ҳадисларининг айтилишига сабаб бўлган.

Амал Аллоҳнинг ҳузурида мақбул бўлиши учун унда икки шарт топилиши лозим. Агар улардан бири бўлмаса ибодат ботил бўлади:

1. Аллоҳга бўлган ихлос.

2. Амалнинг шариатга мувофиқ бўлиши.

Масалан, ким пешинни Аллоҳга яқинлашиш умидида беш ракат ўқиса унинг намози қабул қилинмайди. Бунда унинг ният ва ихлоси дуруст бўлсада, бу иши шариатга мухолифдир. Ким одамларга яхши кўриниш учун фақирга садақа қилса унинг садақаси қабул қилинмайди. Унинг қилган иши шариатга мувофиқ бўлсада, унда ихлос йўқ. Бошқа ибодатлар ва амалларни ҳам шунга қиёс қилсак бўлади!

Ҳамма мазмун «ҳар бир кишига ниятига яраша»нинг ичидадир!

Ҳатто фаришталар ҳам ниятларни била олмайди. Фақатгина Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина бизни ичимиздан кўра олади. Фақатгина Унинг Ўзи бизнинг қилаётган амалимиз ортида нима мақсад борлигини била олади. Биз инсонларнинг фақатгина зоҳирига қараб ҳукм қила олишимиз мумкин.

Икки киши масжидга боряпти. Уларнинг бири Аллоҳнинг розилигини истаб боряпти. Бошқаси эса ўзи совчи бўлиб бораётган қизнинг отасига яхши кўриниш учун масжидга боряпти. Иккиси ҳам ниятига ярашасини олади!

Икки киши бир беморни зиёрат қилгани боришди. Уларнинг бири Аллоҳнинг розилигини истаб борди. Иккинчиси эса нуфузли беморга яқинлашиш учун, унинг нуфузидан фойдаланиш учун, унинг ҳузуридаги молдан тамаъ қилиб борди. Иккисига ҳам ниятига ярашаси бўлади!

Икки киши қариндошларини уйига меҳмондорчиликка чақирди. Бири силаи-раҳмни боғлашни, қалбларни улфат қилишни, оилани жамлашни истади. Иккинчиси эса уйини, молини мақташ учун чақирди. Уларнинг қилаётган иши бир хил, аммо ниятлари бошқа-бошқа. Иккисига ҳам ниятига ярашаси бўлади!

Бундан минг йиллар олдин Зулайхо Юсуф алайҳиссаломни зинога чақирди. Юсуф алайҳиссалом кўнмадилар. Ундан қочиш учун эшик томон югурдилар. Динларини, иффатларини сақламоқчи бўлдилар. Зулайхо  ортларидан югурди, у кишини қайтармоқчи бўлди. Улар иккиси ҳам эшикка томон югуришди. Яъни, амал бир хил, иккисининг нияти икки хил эди. Бири гуноҳдан қочаётган эди, иккинчиси гуноҳ томон югураётган эди.

Ёдимиздан чиқмасинки, амалларнинг боғланган жойи ниятлардир. Ҳар кимга ниятига ярашаси бўлади!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саъид ибн Мусайябнинг ўғли Яҳё ибн Саъиддан ривоят қилинади .Отам шундай ҳикоя қиладилар .Бир куни кечаси масжидга кирдим. Тонг вақти бўлиб қолди деб ўйласам, ҳали давоми...

5939 07:10 / 25.04.2019
Рўзанинг турлари тўрттадирЛозим рўза.Лозим рўза иккига фарз ва вожибга бўлинади.Фарз рўза. У ҳам иккига тайин қилинган ва тайин қилинмаган фарз рўзага давоми...

3011 10:00 / 07.05.2019
Мисрда жойлашган дунёдаги энг кўҳна ва салоҳиятли Ислом дорилфунуни, жомеъ масжиди ва мадрасалардан иборат мажмуа Азҳар номи билан аталади. У фотимийлар давоми...

2057 16:05 / 02.12.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Мўминлардан Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолган кишилар бордир. Бас, улардан назрига вафо давоми...

4281 19:00 / 08.01.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021