1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Жума кунини ибодат ва дуо билан ўтказинг!

09:30 / 25.03.2022 2783 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жума кунини зикр қилдилар ва:

«Унда бир соат бор. Қайси бир мусулмон банда ўша соатда туриб намоз ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса, албатта, У зот унга ўшани бергай», дедилар ва қўллари билан ўша(соат)ни озайтириб кўрсатдилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Жума кунининг афзалликларидан бири унда дуо қабул бўладиган соат борлигидир. Ушбу соат ва унинг миқдори ҳақида ҳам турли мулоҳазалар бор.

Баъзилар «Бу соат олтмиш дақиқа вақтни ўз ичига олган табиий соатдир», дейдилар.

Бошқалар эса уларга хилоф равишда «Бу соатдан мурод озроқ вақтдир», дейдилар.

Ушбу ҳадис иккинчи фикрга далилдир. Чунки унда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у соатга ишора қилиб, бош бармоқлари билан кўрсаткич бармоқларининг учларини бир-бирига жуда яқинлаштириб, «бундай», деб, озлигига ишора қилганлар.

Ана ўша соатда қайси бир мусулмон намоз ўқиб, дуо қилиб турган бўлса, Аллоҳ таоло, албатта ўша банданинг сўраган нарсасини беради. Шунинг учун ҳар доим Жума куни ибодат ва дуо билан машғул бўлмоқ керак.

Аллоҳ таоло барчаларимизни мағфират қилиб, дуоларимизни ижобат қилсин!

«Ҳадис ва Ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қайси бир мўмин жума куни ёки жума кечасида ўлса, Аллоҳ уни қабр давоми...

2175 07:16 / 23.02.2024
. , . ,. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб турганларида Сулайк Ғатафоний келиб давоми...

4911 04:12 / 21.03.2025
. . . Абу Убайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Абдуллоҳ ибн Масъуд шундай дедилар .Жумага шошилинглар. Аллоҳ таоло давоми...

4641 04:10 / 20.09.2024
Ториқ ибн Шиҳоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Жамоат ила жума намози ўқиш ҳар бир мусулмон учун ҳақдир, вожибдир. Фақат давоми...

3602 04:00 / 18.08.2023