1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Китоб – камолот калити» илмий‐маърифий китоблар кўргазмасига марҳабо!

16:01 / 05.04.2022 2452 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан 7-8 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги «Ҳазрати Имом» мажмуаси майдонида, илк бор «Китоб – камолот калити» илмий‐маърифий китоблар кўргазмаси ва савдоси ўтказилади.

Икки кун давом этадиган кўргазма ва савдода юртимиздаги нашриётлар, босмахоналар ва китоб дўконлари илмий, маърифий ҳамда бадиий китоблари билан иштирок этишлари мумкин.

Рамазон муносабати билан «Ҳазрати Имом» мажмуасида ўтказилаётган ушбу маърифий тадбир доирасида китоблар тақдимоти, таниқли шахслар иштирокида ёшларни илм-маърифатга тарғиб этадиган суҳбатлар, китобхонлар ўртасида совринли танловлар ўтказилади. Шунингдек, таълим муассасалари ўртасида маънавий‐маърифий ва бадиий беллашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Келинг, кўринг ва тадбирнинг фаол иштирокчисига айланинг!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Куни кеча Жиззах вилояти Фориш туманидаги .Янгиқишлоқ, жоме масжиди биноси қурилишига илк тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар беради. Маросимда Жиззах давоми...

2283 10:05 / 18.06.2019
Мустақиллик йилларида шўро даврида бир муддат унутган кўплаб улуғ аждодларимизни яқиндан танидик. Мамлакатимизда Имом Бухорий, Ҳаким Термизий, Имом Термизий, давоми...

3120 17:00 / 16.09.2021
.Hilol Nashr, нашриётматбааси ва Islom.uz портали жамоаси устоз Раҳматуллоҳ қори Обидовга ва .Юнусобод Оқтепа, жомеъ масжиди имомхатиби Нуруллоҳ домла Обидовга Зубайда давоми...

1214 16:25 / 25.10.2024
Ҳаж мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Умра визаларни расмийлаштириш 19 мартдан бошлаб бутунлай тўхтатилади. Саудия Арабистони расмийлари 2026 йилда Умра давоми...

66 20:25 / 20 февраль
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021