1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Арабистони «Ҳаж-2022» мавсуми учун ёш чегарасини белгилади

18:45 / 12.04.2022 3216 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳаж ва умра вазирлиги «Ҳаж-2022» мавсумида, пандемия ҳамон давом этаётганини ҳисобга олиб, чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берган.

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, «Ҳаж-2022» мавсумида иштирок этиши мумкин бўлган ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгиланди.

«Шунингдек, барча зиёратчилар подшоҳлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтган ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида тасдиқланган Pfizer/BioNTech (АҚШ-Хитой), Oxford-AstraZeneca (Буюк Британия-Швеция), Moderna (АҚШ) ва Johnson & Johnson (АҚШ) вакциналарининг 2 дозасини қабул қилган бўлиши зарур.

Хорижлик ҳожилар Саудия Арабистонига киришдан 72 соат олдин коронавирус ташхиси ҳақида манфий натижали ПЦР маълумотномасини тақдим этиши лозим.

Подшоҳлик Ҳаж ва умра вазирлиги ҳожиларнинг ибодат амалларини бажариш давомида ўз соғлиқларини сақлаш учун эҳтиёткорлик шартлари ва қоидаларига тўлиқ амал қилишлари заруратини қатъий талаб қилмоқда», дейилади идора баёнотида.

Маълум қилинишича, мазкур масала «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик Кенгаши ҳамда Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консуллиги «Ҳаж» ва «Умра» масалалари бўйича атташеси билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилмоқда.

Идора хабарида Ҳаж мавсуми учун тўловлар бўйича маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаж квотаси 5200 дан 7200 нафаргача оширилган эди.

Ҳаж мавсуми жорий йил тахминан июль ойининг бошларига тўғри келиши кутилмоқда. Мусулмонлар идораси аввалроқ, Рамазон ойида умра зиёрати учун тўловлар оширилиши ҳамда Умра сафарини сайёҳлик фирмалари орқали ҳам қисман ташкил этиш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилганди.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
The New Arabia нашрининг ёзишича, 21 март якшанба куни Каутар Бушаллихт муслима аёл илк бора парламент аъзоси этиб сайланди.У иқлимни ўрганиш ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш давоми...

2497 19:30 / 26.03.2021
Бугун, 9 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Туркия давлатининг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, қардошларимизга ҳамдардлик давоми...

1709 18:34 / 09.02.2023
Халқаро Нақшбанд туризм фестивалиrdquo доирасида ўтказилаётган тадбирлар бугун Тошкент шаҳрида давом этди. Эрталаб фестиваль иштирокчилари Ҳазрати Имом давоми...

3275 16:01 / 13.11.2018
Она тилимизга Давлат тили мақоми берилганига 35 йил тўлди. Бугун ҳар бир инсон ўзининг ёши, жинси, эътиқоди, касбкори, лавозими ва яшаш жойидан қатъи назар, миллий давоми...

3267 11:55 / 21.10.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021